Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Шахматчиларимиз Бутунжаҳон Шахмат олимпиадасида 2-ўринни эгаллашди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 28 октябр ва 6 ноябр кунлари, Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуоти хизмати маълумотига кўра, спортчиларнинг мусобақада қатнашиш ҳаражатларини Рақамли иқтисодиёт қўллаб қувватлаш “Рақамли ишонч” фонди томонидан молиялаштирилган.

Юртимиз шарафини Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Абдусатторов Нодирбек, Синдаров Жавоҳир, ФИДЕ спорт устаси Касимов Али, Мадаминов Муҳиддин, Халқаро тоифадаги спорт устаси Омонова Умида ҳимоя қилишди ҳамда турнирда қатнашган 250 ортиқ иштирокчи орасида жамоавий ҳисобда фахрли 2 - ўринни эгаллашди.

16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда бўлиб ўтади. 9 тур натижасига кўра, ҳамюртларимиз 15 очко жамғаришди. Биринчи ўринни Озарбайжон терма жамоаси 16 очко билан, 14 очко билан Беларус термаси учинчи ўринни эгаллашди.

Шахматчиларимизга ғалабалар давомийлигини тилаб қоламиз.

Киритилди: 16:38, 06.11.2019.
Ўқилди: 2265 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3995]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3785]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3523]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3125]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2848]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2846]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2707]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2514]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2484]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2236]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик