Кириш Регистрация

Элдор Шомуродовни мақтаган рус шарҳловчиси балога қолди

Баҳо:
+1 | -1

Айни дамда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов Россияда чинакам шуҳрат қозоняпти. Голлари билан майдонда мухлислар эътиборини ўзига тортаётган бўлса, майдондан ташқарида газета-журналлар ва телевидение орқали мухлисларни ўзи ҳақидаги фикрларни эшитишга мажбур қилмоқда.

“ШОМУРОДОВ  — РУС ҲУЖУМЧИЛАРИДАН ҲАМ ЗЎР”

Яқинда россиялик таниқли шарҳловчи Геннадий Орлов "Спорт-Экспресс" нашрига интервью берди. Табиий суҳбат давомида журналист “Ростов” ҳужумчисиЭлдор Шомуродов ҳақида савол берди.

"Менга, масалан, Шомуродов жуда ёқади. Биласизми нима учун? — деди Орлов. — У ўзбек, лекин футбол борасидаги билими россиялик ҳужумчиларникидан ҳам яхшироқ”.

МУҲОКАМА МАРКАЗИДА

Айни шу фикр кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Орловни миллатчиликда, бир миллат шаънини ерга уришда айблашди. “У бутун бир халқни ҳақорат қилганини биладими?” деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Биз масаланинг бошқа жиҳатига тўхталмоқчимиз. Элдор Шомуродов айни дамда Россияда кенг муҳокама қилиняпти. Худди бизнинг каналларда тажрибали хорижлик ҳужумчилар муҳокама қилинганидек, Элдор ҳам Россияда муҳим мавзулардан бирига айланган.

СЕВИМЛИ ФУТБОЛЧИЛАРИ УЧТА

Рус нашрларининг ёзишича, Элдор Шомуродовнинг севимли футболчилари учта: булар Фернандо Торрес, Дидье Дрогба ва “сўйлоқ” Роналдо. Демакки, Элдор на Мессига мухлислик қилади, на Роналдуга. Ҳартугул, рус манбалари бундай маълумотларни осмондан олиб ёзишмас.

АСОСИЙ МАҚСАДИ

Элдор Шомуродовнинг асосий мақсади борасида шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас — бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида тўп тепиш. Бу нафақат Элдорнинг, балки миллионлаб мухлисларнинг орзуси.

Умид қиламизки, бугун рус нашрлари Элдор ҳақида ёзаётган бўлса, эртага ҳамюртимизнинг исм-фамилиясини Испаниянинг ўша машҳур газета-журналларида ҳам ўқиймиз. Йўқ, биз бу билан ҳамюртимизни кўкларга кўтариб, звезда айлантириб қўймоқчи эмасмиз. Элдор ҳали катта йўлнинг бошида турибди. Фақат бу ёғига ҳар қандай тўсиқни енгиб, олға интилса бўлгани. “Stadion.uz” ўқувчиларидан бирининг таъбири билан айтганда, “Газини бос, Элдоржон!”

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:20, 09.11.2019.
Ўқилди: 16372 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик