Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Роналду ёки Месси? Кимнинг зарбаси ҳавфлироқ? Алиссон жавоб берди

Баҳо:
+1 | -1

Замонавий футболнинг энг кўзга кўринган икки футболчиси ўзига ҳос ўйин услуби ва зарбага эга эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хўш, уларнинг қай бири йўллаган зарба дарвозабонлар учун ноқулайлик туғдиради? Бугун ушбу мавзуда машхур дарвозабонлар томонидан билдирилган фикрлар билан танишиб ўтамиз.

Нойер



Мен Месси ва Роналдудан ҳеч қачон ҳавфсирамаганман. Мен учун улар оддий ҳужумчилардек гап. ОчиғИ исталган ҳужумчидан келадиган зарба билан уларнинг зарбаси ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Шундай бўлсада, тан олиш лозим чап оёқ билан зарба йўллайдиган футболчиларнинг зарбаси бироз қийинчилик туғдиради. Уларнинг нимани ўйлаганини олдиндан пайқаш жуда мушкул.

Марк Тер Штеген

«Барселона» Мессига жуда бўгланиб қолгани каби бир вақтлар «Реал Мадрид»ҳам Роналдуга боғланиб қолган эди. Бу футболчилар майдонда бўлса, ўйин натижасига ортиқча қийинчиликсиз таъсир ўтказа олади. Уларнинг жамоада бўлиши, ҳар тарафлама клублари учун фойда келтиради. Менимча дарвозабонлар учун энг ҳавфли зарба кутилмаганда йўллангани бўлса, ажаб эмас. Бу борада Лео Роналдудан олдинда. Унинг катта тезликда югуриб кетаётган чоғда берган зарбасининг қайси бурчакка йўл олишини фақатгина таҳмин қилиш мумкин. Бошқачасига уни бартараф этишнинг иложи йўқ.

Алиссон



Барча замонларда йилнинг энг яхши ҳужумчиси, ҳимоячиси ва дарвозабони ҳақида тортишувлар бўлган. Шундай бўлсада, ҳеч ким футбол жамоавий ўйин эканлигини ва унда ёлғиз футболчи ҳеч нарсага эриша олмаслиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Жамоасиз ҳеч қандай футболчи совринларни қўлга кирита олмайди!

Роналду ва Месси анча йиллардан бери юқори темпда тўп суриб келишмоқда, лекин улар кучли жамоавий ўйин туфайлигина қолганлардан ажралиб туришга муваффақ бўлишмоқда, Бу мавсумда мен қўлга киритган совринда йигитлар ва мураббийлар штабининг ўрни жуда беқиёс. ОчиғИ Леонинг зарбалари қолганларидан фарқ қилади. У зарба йўллашига қадар бир неча бор алдамчи ҳаракатлар қилади, бу орада зарбанинг йўналишини топишнинг иложи бўлмайди. Бурама, ёки парашот услубидаги зарбаларни бартараф этиш мумкин, лекин сен кутмаган томонга йўлланган зарбани олиб чиқишнинг деярли иложи йўқ.

Давид Де Хеа



Бу саволдан сўнг, Россияда бўлиб ўтган ЖЧдаги жарима зарбаси кўз олдимга келади. Тан олиш лозим, мен бундай зарбани ўйин давомида бирор маротаба учратмаган эдим. Балки, шу сабабли, уни фақатгина томоша қилгандирман. Бир қарашда Роналдунинг зарбаси жудда оддий кўрингани билан, мукаммал ижро этилган эди. Унинг зарбалари билан фақатгина Роберто Карлосгина тенлашиши мумкин. Қолган барча футболнинг бу жиҳати борасида ундан ортда.

Икер Касильяс



Мен бу икки футболчини ҳам жуда яхши танийман. ОчиғИ Месси ўз фаолияти давомида менинг дарвозамга истаганича гол киритишга муваффақ бўлган. Роналду эса, машғулотлар чоғида ҳам бу ишни катта қийинчилик билан амалга оширар эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:49, 09.11.2019.
Ўқилди: 11501 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.