Кириш Регистрация

Сардор Рашидов дублга эришиб, Хави жамоасини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Қатар Юлдузлар лигасида 10-тури доирасида кутилмаган натижа қайд этилди. Хави бошқарувидаги "Ас-Садд" клуби ўз майдонида Сардор Рашидов шарафини ҳимоя қилаётган "Қатар СК" жамоасига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Биз учун қувонарли томони шундаки, ҳамюртимиз бугунги ўйинда иккита гол уришга муваффақ бўлди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Сардор дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, дарвозани ишғол қилди.

Баҳснинг 31-дақиқасида бразилиялик Кайке "Қатар СК"нинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Рашидов ўзининг ўйиндаги иккинчи, жамоасининг учинчи голини уриб, учрашувга нуқта қўйди. Ҳамюртимизнинг Қатар чемпионатининг ушбу мавсумдаги голлари сони 4тага етди.

Ушбу ғалабадан кейин "Қатар СК"нинг очколари 12тага етказди. "Ас-Садд" эса 15 очкога эга бўлиб турибди.

Қатар юлдузлар лигаси, 10-тур
"АС-САДД" - "ҚАТАР СК" - 0:3
Голлар: Сардор Рашидов (7, 90+4), Кайке (31)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:18, 09.11.2019.
Ўқилди: 6602 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.