Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Ла лига. «Барселона» «Сельта»ни мағлуб этди, Мессидан хет-трик (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -1

Испания чемпионатининг 13-тури доирасида "Барселона" ўз уйида "Сельта"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Фирпо чап қанотдан жарима майдонига кириб, дарвоза яқинига узатма бераётганида тўп қўлини юқори кўтариб, "подкат" ташлаётган ҳимоячининг қўлига тегди. Белгиланган пенальтини Месси аниқ амалга оширди.

Биринчи бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Оласа 25 метрлардан жарима зарбасини чиройли тарзда йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Таймга қўшиб берилган дақиқаларда эса Месси тахминан шундай масофада белгиланган жарима зарбасидан худди шунақа гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида эса Лионель яна бир марта жарима зарбасидан айнан шунақа зарба билан дарвозани ишғол қилди ва "эгизак голлар" муаллифига айланди.

Учрашувнинг 60-дақиқасида аргентиналик футболчи Гризманни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Антуаннинг зарбасини посбон қайтарди. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Бускетс томонидан жарима майдони чизиғи устидан йўлланган зарбани "Сельта" посбони қайтара олмади — 4:1.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 25тага етказиб, тўплар фарқига кўра "Реал"дан юқорига ўтиб олди.

Испания Ла лигаси, 13-тур
Барселона – Сельта 4:1 (2:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 23, пенальти Месси, 1:1 – 42 Оласа, 2:1 – 45 Месси, 3:1 – 48 Месси, 4:1 – 85 Бускетс.
Барселона – тер Стеген, Семеду (Бускетс, 23), Пике, Умтити, Фирпо, де Йонг, Серджи Роберто, Артур, Месси, Гризманн (Суарес, 73), Фати (Дембеле, 46).
Сельта – Рубен Бланко, Мальо, Айду, Араухо, Оласа, Жунка, Лоботка (Денис Суарес, 76), Бельтран, Диоп (Фернандес, 81), Аспас, Систо (Мендес, 64).
Огоҳлантиришлар: Умтити (25), Месси (40), Бельтран (45), Серджи Роберто (52), Бускетс (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:02, 10.11.2019.
Ўқилди: 8532 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.