Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель Эдинсон Кавани ва Мауро Икардиларнинг ҳужум чизиғидаги рақобати ҳақида айтиб ўтди.
— Бундай ўйинларда ҳужумчиларга ўйнаш осон эмас. Каванига тезлик етишмаяпти. Аммо, у мавжуд рақобатни енгиш учун ҳаракат қилмоқда. Тўғри, ҳужумчининг позиция қийин. Бироқ, бизда бу вазиятни тўғрилашдан бошқа иложимиз йўқ.Баъзида омад сиз томондан бўлганида ва ҳамма нарсани осон ҳал қилганингизда ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Икарди ҳозир шундай вазиятда. Менга ростдан ҳам ушбу ғалаба ёқди. Мен ўзига бўлган ишончни, тезликни йўқотган футболчиларни алмаштирдим.Мен Кавани, Дракслере ва Курзавалар ҳақида гапиряпман. Жамоани яхши ҳолатда ушлаб туриш учун ўзгаришлар керак эди, — деди Тухель Canal+ телеканалига берган интервьюсида.













