“Ювентус” ярим ҳимоячиси Блез Матюиди А Серия 12-туридан ўрин олган “Милан”га қарши кечган баҳсда жароҳат олганди.
Франциялик футболчи жароҳат сабаб 70-дақиқада майдонни тарк этганди. Тиббий кўрик хулосаларига кўра, 32 ёшли футболчининг 10-қовурғаси синган.
Шу тариқа, Матюиди Франция терма жамоаси йиғинини ўтказиб юборади.
La Gazzetta dello Sport’нинг хабарига кўра, футболчининг А Серия 13-туридан ўрин олган “Аталанта”га қарши ўйинда майдонга тушиши ҳам сўроқ остида турибди.