Кириш Регистрация
09/12 00:45 Болонья 2-3 Милан
09/12 01:00 Осасуна 1-1 Севилья
10/12 01:00 Вест Хэм 1-3 Арсенал
10/12 22:55 Зальцбург 0-0 Ливерпуль
10/12 22:55 Наполи 1-0 Генк
11/12 01:00 Интер - Барселона
11/12 01:00 Боруссия Д - Славия
11/12 01:00 Бенфика - Зенит
11/12 01:00 Лион - Лейпциг
11/12 01:00 Челси - Лилл
11/12 01:00 Аякс - Валенсия
11/12 22:55 Шахтёр - Аталанта
11/12 22:55 Динамо Загреб - Манчестер Сити

Хабарлар

“Реал”нинг яширин қуроли: “бўлажак Карвахаль” ҳақида

Баҳо:
+ | -

“Реал” клубининг келажаги порлоқ. Айни дамда клуб сафидаги ёш иқтидорларни истаганча санаш мумкин: Винисиус Жуниор, Браим Диас, Федерико Вальверде, Родриго, Кубо... Биз эса “Реал” яна бир иқтидори, айни дамда “Боруссия” сафида порлаётган ҳимоячи Ашраф Ҳакими ҳақида сўз юритамиз.

Бундеслига “Реал” футболчилари учун тажриба тўплашга қулай чемпионатга айланиб улгурди. Масалан, Даниэль Карвахални олайлик. Бундеслигада тажриба ошириб “Реал”га қайтган испаниялик ҳимоячининг бугун қандай даражага етганини биласиз.

Ашраф Ҳакими ҳам айни дамда “Боруссия”нинг асосий таркиб футболчиси. Қизиғи, ҳимоячи бўлишига қарамасдан, ҳужумларда қатнашиб, муҳим голларга ҳам муаллифлик қиляпти. Ҳужумкорликни яхши кўрадиган ҳимоячи. “Реал” эса Ҳакимини Бундеслигага ижарага бериб, адашмади.

“Реал” ҳимоясида муаммолар юзага келаётган бир пайтда Ашраф Ҳакимидек футболчилар жуда зарур. Шу боис катта эҳтимол билан “қироллик клуби” футболчини қайтариб олади.

МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

Ашраф Ҳакими 1998 йилнинг 4 ноябрида Мадридда туғилган. Асли марокашлик. Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

2006 йилда “Реал” академиясида шуғуллана бошлаган Ашраф жамоанинг барча ёш тоифасидаги жамоасида ўйнаган. Асосан, ўнг қанот ҳимоясида ўйнайди, аммо вазиятга қараб марказий ҳимояда ҳам тўп суриши мумкин.

2016 йил ёзида у “Кастилья” сафига қабул қилинади ва 28 та ўйинда майдонга тушади. У ягона голини Сегундада “Фуэнлабрад” жамоасига қарши ўйинда киритади, ўшанда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, Ашраф жамоасини мағлубиятдан асраб қолади.

2017 йилнинг 19 августида 18 ёшга тўлган Ашраф “Реал”нинг асосий жамоаси аъзосига айланади ва 19-рақамни олади. 1 октябрда Ла Лига 7-тури доирасида “Эспаньол”га қарши ўйинда дебютини ўтказади. Шунингдек, Ҳакими “Реал”да ўйнаган биринчи марокашлик футболчига айланади. Ашраф биринчи голини “Сантьяго Бернабеу”да “Севилья” дарвозасига киритади, ўша ўйинда “Реал” 5:0 ҳисобида зафар қучади. 2017/2018 йиллардаги мавсумда Ашраф 17 та ўйинда 2 та гол уришга эришади.

2018 йилнинг11 июлида “Реал” Ҳакимини “Боруссия”га ижарага беради. Ижара икки йилга тузилган.

Демак, бу шуни англатадики, 2020 йил ёзида “Реал” Ашрафни таркибга қайтариб олиши мумкин. Шуниси аниқки, “Боруссия” футболчини таркибда сақлаб қолишга уринади. Агар Ҳакими шу тарзда ўйнашда давом этса, Мадрид клуби  катта эҳтимол билан ҳимоячини Мадридга қайтаради. Чунки шундоқ ҳам Зиданда ҳимояда муаммолар етарлича.

Агар Рамос клубдан кетадиган бўлса, Ашраф унинг ўрнини босиши мумкин, чунки юқорида таъкидладик, Ашраф марказий ҳимояда ҳам ўйнайверади. Қолаверса, худди Рамос каби ҳужумкорликни яхши кўради ва голлар уриб туради. Ҳатто унинг баъзи голларин кўриб, ҳужумчига ҳам ўхшатасиз. Ашраф гоҳида ҳужумда айрим ҳужумчилардан ҳам яхшироқ ҳаракатланади. Айниқса, дубль қайд этган охирги ўйинидаги голлари таҳсинга сазовор. Қолаверса, у Карвахалнинг ўрнини ҳам бемалол эгаллаши мумкин. Хориж ОАВда уни ҳатто “бўлажак Карвахаль” ҳам дейишади.

Хулоса ўрнида айтарим шу, “Реал”да жуда яхши база мавжуд. “Қироллик клуби” “Барселона”дан фарқли ўлароқ тажрибасини ошириб бораётган ёш авлодига эга. Ўз  навбатида Зидан ҳам ёшларга имконият беряпти. Бу шуни билдирадики, яқин 2 йил ичида мутлақо янги “Реал”ни кўрсак, ажаб эмас.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:44, 13.11.2019.
Ўқилди: 8861 марта.
Фикрлар: 145 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.