Кириш Регистрация

Даврон Файзиев бугунги ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди

Баҳо:
+ | -

Таниқли шарҳловчи — Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин куни. Бугун икки мураббийнинг қандай режа қилаётгани жуда қизиқ. Чунки иккала жамоа ўзини фаворит деб билади. Саудия охирги жаҳон чемпионати қатнашчиси, аммо ундан кейин мураббийлар штаби алмашиб кетди. Саудиянинг ярим таркиби Осиё чемпионлар лигаси финали қатнашчилари. Лекин, улар тикланишга улгуришганмикин. Эрве Ренар ўртача жамоаларни саралашлардан ўтказиб мундиалга олиб борган. Бироқ бизнинг қитъа билан ҳали яқиндан таниш эмас, очко йўқотяпти.

Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала. Чунки Абрамов тактикаси аввал ҳам кўрганмизки, кучли рақиб қаршисида ўзгариб қолмаган. Тўп ўзимизда бўлиши керак. Хужум статистикамиз яхши бўлади, катта эхтимол. Ҳамма гап вазиятлардан фойдаланишда.

Баҳсли амплуа - ҳимоя. Шу жойида Абрамов сир бой бермаяпти. Фақат Тўхтахўжаев позицияси нисбатан аниқроқ. Қолганлар 100% эмас. Одил Аҳмедов фарзиндек универсал, мабодо ҳимояда тушиб қолса ҳам бошқа функциялари ўзида қолади, ёнган жойга боради. Майдон марказида ҳам вариантлар бор. Танлов осон эмас. Шукуров, Қодирқулов, Алибоев, Искандеров, иккала Одил. Бешта футболчи, учтасини танлаш керак. Энг муҳим бўғин, масъулият максимал даражада.

Ҳужум учлиги ўзгармаса керак, кимлигини биласиз.

Яхши томони, мухлислар яна стадионга қайтишяпти, бугун трибуналар тўлиши деярли аниқ. Фантастик атмосфера.

Шуни ҳам айтиб ўтишим керак, жамоа ичида муҳит яхши. Ҳамжихатлик бор. Буям кўп нарсани ҳал қилади.

Ҳаммага омадли кун! Ҳаммамизга", — дея ёзди Файзиев ўзининг телеграмдаги канали орқали.

Киритилди: 09:17, 14.11.2019.
Ўқилди: 9240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4831]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4541]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4281]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3613]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3475]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3345]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3095]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2905]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2601]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик