Жаҳон чемпионати 2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
“Афсуски, мағлуб бўлдик, ҳаққоний ёки аксинча бўлганлигини айтиш қийин. Афсуслар бўлсинки, шунча мухлис келган ўйинда ютқаздик ва уларни хурсанд қила олмадик. Натижа эса жуда ёмон. Ҳаёт давом этади, менимча, ҳали имконият бор ва курашишда давом этамиз.
Менимча, Шомуродов ёмон ўйнамади. Йиғинга кеч келганига қарамай яхши ўйнади. Афсуски, йигитлар 2:1 ҳисоби вақтида ақлни ишлатмади, аксинча ҳиссиётларга берилиб кетишди.
Тўғри айтдингиз, биринчи бўлимдаги қўпол хатоларда футболчи ҳаяжонлангани сезилиб қолди. Тўғри, қисқа вақт ичида ўйин услубимизни ўзгартиришимиз кераклиги олдиндан маълум эди. Балки ҳимояда бунга эриша олмагандирмиз.
Аҳмедовнинг ҳимоя чизиғида ўйнагани ҳақида...
Мағлуб бўлганимиздан кейин бемалол хато дейишингиз мумкин. Агарда ютганимизда бу умуман хато бўлмасди. Аҳмедов, менимча, ҳимояда яхши ўйнади.
Кримецда кичик камчилик бор, тезлик олиши бироз секинроқ. Ўз майдонимизда ўйин ўтказишимиз сабабидан тезкор ҳимоячиларни майдонга ташладик. Кўрамиз, келажакда нима бўлар экан.
Тайёр ғалабани қўлдан бой берганимиз ҳақид...
Ҳозиргина айтганимдек, бугун ҳиссиёт ақлдан устун келди. Йигитлар учинчи голни уришга интилди. Саудияда эса иккинчи бўлимда деярли яққол имкониятнинг ўзи бўлмади. Аммо сўнгги дақиқалардаги рикошет ва учинчи гол умуман тушунарсиз чиқди. Ҳимоячилар олдинга ўтиб кетаверди. Худди мухлислар қўллаб-қувватлови шунга ундаётгандек. Аммо барибир ҳам ақлни йиғиб олмадик.