Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Златаннинг онаси христиан, отаси мусулмонми?

Баҳо:
+ | -

Златан Ибрагимович — замонавий футболнинг асосий юлдузларидан бири. Швециялик ушбу футболчи доим ОАВ диққат-марказида юради.

У нафақат ўйини билан, балки тажовузкор хатти-ҳаракати билан ҳам машҳур бўлган футболчи. Спортчи миллий чемпионатлардаги кўплаб клубларга ғалабалар олиб келгани рост.

ОТАСИ — МУСУЛМОН

Буни қарангки, Златан Швецияда туғилган бўлса-да, миллати бўйича босниялик хорватлардан экан. Ота-онаси турли динларга мансуб бўлганлар, яъни онаси христиан, отаси эса мусулмон.

Златаннинг ёшлигида ота-онаси ажрашиб кетишади. Бунга диний тафовут сабаб бўлганми ёки бошқа бирор омилми, бу ҳақда маълумот йўқ. Маълуми шуки, ажримдан сўнг Златан онаси билан қолади.

ДИНДОР ЭМАС

Ибрагимович ҳеч бир динга эътиқод қилмайди. Ўзини диндор деб ҳисобламайди. Болалиги Швециянинг Мальмё шаҳридаги ноқулай ҳудудда ўтган. Онасининг қатъий тарбиясига қарамай, бола ўғрилик қилган ва болалар билан тинимсиз уришган, шунингдек, турли жиноий ҳаракатларга ҳам қўшилган. Унинг ўзи эса велосипедини ўғирлаб кетишганини эслайди.

Златан мактабда ўқишни умуман истамасди, лекин математика жону дили эди. Мантиқий фикрлаш ва дунёқараши кенглиги кўп ҳолларда унга қўл келарди.

СПОРТ — ҚАМОҚДАН ҚУТҚАРГАН

Златан спорт уни қамоқдан қутқарганини таъкидлайди. Чунки агар футболга қизиқиб, чалғимаганида жиноят йўлига кириб кетган бўларди. Ибрагимовичнинг ўзи буни кўп бора таъкидлаган.

Ўз навбатида спортга қизиққан Златан нафақат футбол билан, балки жанг санъати билан ҳам шуғулланган. Шунчалик жиддий шуғулланганки, таеквондода қора камарни қўлга киритади.

6 ёшида Златанга бутса совға қилишади. Ана шундан кейин у футбол билан шуғуллана бошлайди.

Златаннинг таэквондо билан шуғуллангани футболдаги хатти-ҳаракатларида сезилиб туради. У аксарият вазиятда таэквондо усулида гол уришни хўш кўради. Шунингдек, жамоадошларига қалтис ҳазиллар қилишда ҳам таэквондоча усуллардан фойдаланиб туради.

 

Манба: isport.ua
Киритилди: 12:22, 16.11.2019.
Ўқилди: 6122 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.