Бугун Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. 10-17 ноябрь кунлари ташкил этилган беллашувларда қитъамизнинг 16 мамлакатидан ташриф буюрган 180 нафарга яқин боксчи йигит-қизлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.
Мусобақа якунига кўра, 18 нафар боксчи билан баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 14 та медални қўлга киритди.
Чемпионат давомида терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-75 кг: Суҳробжон Қайимов
-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
Кумуш:
-56 кг: Хуршид Расулжонов
-64 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-69 кг: Нурислом Исмоилов
-91 кг: Амиршох Самадов
-75 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Бронза:
-52 кг: Мирзабек Мирзаҳалилов
-60 кг: Раҳматилло Тошпўлатов
-51 кг: Сайдинисо Муҳаммадалиева
-54 кг: Насиба Ҳайруллаева
-60 кг: Зиёда Ярашева
-64 кг: Дилфуза Бекова
-69 кг: Хадичабону Абдуллаева.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати (Улан-Батор шаҳридан)