Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ўртоқлик ўйини. Аргентина - Уругвай ўйинида жанговар дуранг қайд этилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Аргентина ва Уругвай терма жамоалари Тель-Авивдаги «Блумфилд» стадионида ўртоқлик ўйинини ўтказишди. Учрашувда жанговар дуранг қайд этилди.

Баҳснинг 34-дақиқасида уругвайликлар томонидан уюштирилган чиройли комбинацияни Эдинсон Кавани самарали якунлаб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Месси томонидан жаримадан етказилган узатмани Серхио Агуэро бош билан рақиб дарвозасига буриб юборди ва мувозанатни тиклади.

Орадан атиги 5 дақиқа ўтиб, Луис Суарес жарима зарбаси орқали ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда тўп Гонсалеснинг қўлига теккани боис ҳакам пенальти белгилади. Месси 11 метрли жарима зарбасини голга айлантириб, ўйиндаги дурангни таъминлади.

Ўртоқлик ўйини
Аргентина – Уругвай 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 34 Кавани, 1:1 – 63 Агуэро, 1:2 – 68 Суарес, 2:2 – 90+2, пенальти Месси.
Аргентина – Андрада, Пеццелья, Отаменди, Тальяфико, Саравия, Паредес (Гонсалес, 79), де Пауль (Родригес, 88), Акунья (Домингес, 68), Месси, Агуэро, Дибала (Мартинес, 76).
Уругвай – Кампанья, Коатес (Гонсалес, 17), Винья, Годин, Касерес, Вальверде (Бентанкур, 75), Весино, Лосано (Родригес, 88), Торрейра, Суарес, Кавани (Лаксальт, 56).
Огоҳлантиришлар: Кавани (39), Паредес (40), Весино (43), Годин (53), Гонсалес (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:56, 19.11.2019.
Ўқилди: 5835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3815]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3105]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2243]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2000]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1742]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1732]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1553]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1388]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1356]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик