Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

WBO янгиланган рейтингида ўзбекистонлик икки боксчи юқорилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ноябрь ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) бу сафар ўтган ойдаги ўрнидан бир поғона юқорилаб, 10-ўринни банд этган. Айни вақтда Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўта енгил (-50,80 кг, 112 фут) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Олимжон Назаров (19-5, 11 КО) эса ўтган ойдаги кўрсаткичидан икки поғона юқорилаб 14-ўринга жойлашган. Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBO Oriental (минтақавий) чемпионлик камари соҳиби бўлган ва шу орқали рейтингдан жой олганди.

Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) эса ўтган ойдаги каби 11-ўринда қолган. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида ҳам, IBF рейтингида ҳам бир хил — олтинчи ўринда бормоқда.

Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар жой олишмаган.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 09:49, 20.11.2019.
Ўқилди: 1967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик