Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне Евро-2020даги рақиблари деярли маълум бўлиб улгурганидан норозилик билдирди.
«Бу шармандалик! Футбол тобора бизнесга айланиб бормоқда. Аммо рақобатчи?» - деди Де Брюнйе HLNга берган интервьюсида.
Бельгия терма жамоаси Европа чемпионати гуруҳ босқичида Россиява Дания терма жамоаларига қарши ўйнаши маълум бўлди. Гуруҳдаги учинчи рақиби Уэльс ёки Финляндия терма жамоаси бўлади.
Европа чемпионатига қуръа ташлаш маросими 30 ноябрь куни бўлиб ўтади.