Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Нима бўлса яхшиликка

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида катта машхурликка эришган футболчиларнинг барчаси ҳам ҳозирги позициясида фаолиятини бошламаганидан хабарингиз бўлса, ажаб эмас. Бугун ана шундай футболчиларнинг энг машхурлари ҳақида сўз боради.

Пол Скоулс



«Манчестер Юнайтед»нинг тирик афсоналаридан бири саналмуш Полнинг аслида ҳужумчи эканлигидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса, керак. Дарҳақиқат, Хави томонидан барча замонларнин энг кучли ярим ҳимоячи деб эътироф этилган қаҳрамонимиз ўз кариерасини айнан марказий ҳужумчи сифатида бошлабгина қолмай, ёшлар лигасида тўпурарликни ҳам намойиш этган. Барчасини Рой Киннинг жароҳати ўзгартириб юборади. Ирландиялик футболчининг ўрнини тўлдириш учун таянч зонасида майдонга тушган Скоулс ушбу позицияда кариерасининг сўнггига қадар қолиб кетди. Ундаги кучли зарба ва совуққонлик айнан ҳужумчилик даврларида ортирилган кўникманинг маҳсули десак, адашамган бўламиз.

Венсан Компани

Бельгия ва Германия чемпионатларида таянч ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурган қаҳрамонимиз «Манчестер Сити» томонидан айнан таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳарид қилинади. Жисмонан бақувват Винсантнинг имкониятларини ўзгача чамалаган Манчини уни марказий ҳимоячи позициясига ўтказади ва футболчининг янги қирраларини кашф этади. Янги позицияга тезда мослашиб олган Компаний АПЛнинг энг кучли ҳимоячиларидан бирига айланади ва 11 йил давомида клуб шарафини ҳимоя қилибгина қолмай, «Манчестер Сити»нинг сардори сифатида кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлишни ва бир-биридан чиройли голларни киритишга муваффақ бўлади.

Бастиан Швайнштайгер


20-асрнинг илк йилларида «Бавария» клуби сафида порлаб чиққан ҳужумкор ярим ҳимоячи Бастиан ҳам ушбу рўяхатимизда мавжуд. Клуб академиясининг фахри саналмуш фуболчининг асл позицияси ҳужумчи ортидаги ярим ҳимоячи эди, бироқ Луи ван Гал барчасини ўзгартириб юборди. «Бавария» постига келган голландиялик мураббий Бастианни тўлиқ таянч ярим ҳимоясига ўтказди ва ҳимоядаги катта ҳажмдаги ишни унинг елкасига юклади. Энг қизиғИ шундаки, ушбу қарор ўзини тўлиқ оқлади. Янги нуқтада футболчи чинакам эркин рассомга айланди. У эндиликда вазиятдан келиб чиқиб марказнинг турли нуқталарида кўриниш берар, ва ўйинда энг фойдали футболчилардан бири сифатида яққол кўзга ташлана бошлади. «Бавария» сафидаги требл ва Германия сафидаги ЖЧ ғолибликлари ҳам унинг айнан Ван Гал томонидан ўзгартирилган позициясида ҳаракат қилган чоғида амалга ошгани сўзимизга исбот бўла олади.

Гарет Бейл



Ўзининг футболдаги илк сабоқларини қанот ҳимоячиси сифатида олган Бейлнинг тақдири бундай кўриниш олишини ҳеч ким таҳмин ҳам қилмган бўлса, ажаб эмас. Уэлслик болакай, «Тоттенеҳем» клуби томонидан айнан қанот ҳимоячиси сифатида ҳарид қилинган ва ўзининг илк мавсумида айнан ушбу позицияда кўриниш берган эди. Энг қизиғИ шундаки, ҳужумчи севучи Бейл кўпинча ўз қанотида қўпол хатолларга йўл қўяр ва мураббийнинг ҳафсаласини пир қилишни бошлайди. («Миррор» нашрнинг хабар беришича, «Шпорлар» хатто уни ортга қайтариб юбориш вариянтини ҳам кўриб чиқишган экан) Шунга қарамай, ЕЧЛ доирасидаи «Интер»га қарши икки ўйин футболчининг тақдирини тамомила ўзгаритиб юборади. Илк бор ҳимоядан ҳужумга кўчирилган футболчининг ўйинларида кескин ўсиш кузатилади. Эндиликда Бейл ҳимоядаги барча вазифалардан озод этилган ва тўлиқ эътиборини ҳужумга қаратиш имконига эга бўлади ва у бу имкониятдан жуда унумли фойдаланади. Фантастик сермаҳсул мавсумлардан сўнг, ўша давр учун фантастик сумма эвазига «Реал Мадрид»га йўл олган футболчи клублар миқиёсидаги барча мусобақада ғолиб чиқишга муваффақ бўлгани, эътиборга молик.

Я . У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:22, 21.11.2019.
Ўқилди: 4372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.