Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс «Падерборн» (3:3) жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Жуда уятли бўлдик. Мухлисларимиз олдида кечирим сўрашимиз шарт. Иккинчи бўлимда ўйинимизни ўзгартиришимиз шарт эди. Йиқилаётганингда йиқилмаслик учун барча нарсага ташланасан. Мени киритган голим қизиқтирмаяпти. Биринчи бўлимда нима бўлди? Биз бу ҳақда гаплашиб олмоқчимиз. Биз жамоа билан кўп ишларни амалга оширишимиз керак, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек ҳаракатларинимиз шарт, —Ройснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Боруссия» клуби расмий сайти.