Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

АГМК Қўқонда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Суперлигада қолиш учун кураш олиб бораётган "Қўқон-1912" 24-тур доирасида ўз уйида АГМКни қабул қилди.

Ушбу учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этарди. Буни англаб турган футболчилар илк дақиқаларданоқ ҳужумкорликка зўр беришди. Учрашувни мезбонлар шиддатли тарзда бошлашди.

22-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 26-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Зафар Полвонов дарвозамизга аниқ йўллади. Орадан 3 дақиқа ўтиб олмалиқликлар иккинчи тўпни киритишди. Бурчак зарбасидан сўнг Миржамол Қосимов ҳисобни 0:2 ҳолатига келтириб қўйди.

Голдан кейин катта куч билан олдинга ташланган қўқонликлар рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Ана шундай ҳужумларнинг бири 35-дақиқада Суҳроб Бердиев томонидан амалга оширилди. Бердиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган мезбонлар ҳисобни қисқартиришга яқин келишган эди. Аввалига дарвоза устуни, кейинги сафар ҳимоячи дарвоза чизиғидан тўпни қайтарди. Шахбоз Эркинов зарба йўллаган эди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни водийликларни шиддат билан бошлашди. 46-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг бош билан берган зарбаси бироз юқоридан кетди. 55-дақиқада Ҳожимат Эркиновнинг пасидан сўнг Шаҳбоз Эркинов дарвозага зарба йўллади. Дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди. Бугун олмалиқликлар посбони Суҳроб Султонов ажойиб ўйини билан жамоасига ёрдам берди. 69-дақиқада ҳимоядаги қўпол хатодан кейин олмалиқликлар ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Элгужа Григалашвили "совға"дан унумли фойдаланди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни бироз қисқартирди. Шу тариқа, АГМК ғалаба қозониб, ўз очколарини 29тага етказди. Миржалол Қосимов жамоаси ушбу мавсумда Суперлигада қолиш вазифасини уддалаб бўлди.

Coca Cola суперлига, 24 тур
"Қўқон-1912" - АГМК – 1:3 (0:2)
Голлар: Қувондиқ Рўзиев (90+2). - Зафар Полвонов (26), Миржамол Қосимов (29), Элгужа Григалашвили (69).
“Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 17. Жаҳонгир Аҳмадов (11. Тимур Ҳакимов – 70), 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқболжон Маликжонов (5. Хожимат Эркинов - 46), 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 27. Жасурбек Ёқубов, 65. Марко Милич (15. Ойбек Рустамов – 77), 70. Мурод Холмуҳаммедов.
АГМК: 32. Суҳроб Султонов, 3. Эркин Бойдуллаев, 4. Миржамол Қосимов (30. Жасур Умаров – 71), 5. Дилшод Жўраев, 7. Элгужа Григалашвили, 9. Зафар Полвонов (15. Жасур Ҳакимов – 82), 20. Мирғиёс Сулаймонов, 31. Сайдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов, 88. Игорь Зонич, 97. Жасур Яхшибоев (11. Зохир Пиримов – 56).
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шоҳрух Саид.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:39, 23.11.2019.
Ўқилди: 1827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3934]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2064]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1923]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1919]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1705]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1642]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1602]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1581]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1409]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1408]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.