“Интер” ярим ҳимоячиси Николо Барелла йил сўнггига қадар сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Футболчи тиззасидан операция қилинди. Барелла Италия чемпионатининг 13-тур доирасидаги “Торино”га қарши баҳсда жароҳат олиб сафдан чиққан эди.