“Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин ЕЧЛ доирасидаги “Атлетико”га қарши ўйин олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
“Атлетико» – ҳурмат қилиниши керак бўлган жамоа. Улар бунга лойиқ, эртага биз учун қийин бўлади. Бу яна бир ўйин, яна бир турнир, биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ғалаба ва гуруҳда биринчи бўлиш биз учун муҳим. Ҳозир “Ювентус”да бахтлиман. Мухлислар ва жамоадошларим сабабли жамоада қолдим. Бу ерда эканлигимдан хурсандман, ва менда ҳаммаси яхши эканлигини кўрсатмоқчиман. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда, аммо мавсум узоқ, ва мен ҳали исботлайман”, - дейди футболчи.