«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг «Олтин тўп»-2019 учун курашдаги имкониятлари ҳақида фикр юритди.
«Катта ҳажмдаги ишларни амалга оширган ва ушбу совринга кўпроқ лойиқ бўлган футболчилар бўлди. Мен ўтган мавсумда индивидуал совринларни қўлга киритмадим. Лекин футбол жамоавий ўйин эканини унутмаслик лозим. Мен учун ҳали вақт ва имконият бор. Шошадиган жойим йўқ. Бу нарса ҳозир мени хавотирга солмайди», - деди Мбаппе Goal нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, «Олитн тўп»нинг ушбу мавсумдаги эгаси 2 декабрь куни аниқ бўлади.