Кириш Регистрация

Жоау Феликс «Golden Boy-2019» совринини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс Tuttosport нашри версиясига кўра Европанинг 2019 йилдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Ушбу соврин ҳар йили Италия газетаси томонидан 21 ёшдан катта бўлмаган Европанинг энг яхши футболчисига топшириб келинади.

Ўтказилган сўровномада 20 ёшли Феликс 322 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи поғона Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчога насиб этди (175). Учинчи ўринни «Байер» ярим ҳимоячиси Кай Хавертц (75) эгаллади.

Феликс ёзги трансфер пайтида 127 миллион евро эвазига «Бенфика»дан «Атлетико»га ўтган эди. У Ла лига доирасида 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.

«Милан» посбони Жанлуиджи Доннарумма эса 21 ёшдан катта бўлмаган энг яхши италиялик футболчи деб топилди.

Топ-5:

1. Жоау Феликс («Атлетико») – 332

2. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд) – 175

3. Кай Хавертц («Байер») – 75

4. Эрлинг Холанд («РБ Зальцбург») – 74

5. Маттейс де Лигт («Ювентус») – 71.

Манба: sports.ru
Киритилди: 20:28, 27.11.2019.
Ўқилди: 3457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.