Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Марко Ройс: "Вазиятимиз ҳали яхшиланмаяпти"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Дортмунднинг "Боруссия" клуби сардори Марко Ройс "Барселона" (1:3) клубидан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди ва жамоага ишонч етишмаётганлигини айтиб ўтди.

"Кимга қарши ўйнаётганимизни яхши билиб тургандик. Тўп билан яхши муносабатда бўлдик, аммо бизда рақиб жарима майдончасида бир биримизга пас беришда муаммо бўлди. Тўпни йўқотганимиздан кейин бу зонада эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишимиз керак ва кескин прессинг уюштиришимиз шарт.

Вазиятимиз ҳали яхшиланмаяпти. Омадимиз келмаяпти. Доим ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, аммо ҳозир тан олишимиз керакки, ўзимизга бўлган ишонч етишмаяпти", - футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Киритилди: 16:47, 28.11.2019.
Ўқилди: 1837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик