Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Бухоро» сўнгги дақиқадаги пенальти туфайли Суперлигада қолди, «Динамо» эса...

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган ўйинлар орқали турнирни тарк этадиган бир жамоанинг номи аниқ бўлиши керак эди. Суперлигани тарк этишга "Динамо" ва "Бухоро" клублари даъвогар бўлиб туришган эди.

Самарқандликлар Қаршида "Насаф" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Бухоро" эса ўз уйида АГМКга қарши қийин ўйинни ўтказди. Дастлаб олмалиқлар ҳисобни очишган бўлса, орадан кўп ўтмасдан мезбонлар мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса ҳакам АГМК дарвозаси томон пенальти белгилади. Беҳруз Шодмонов ундан самарали фойдаланиб, "Бухоро"га ғалаба тақдим этди.

Натижада "Бухоро" ва "Динамо" очколари 24тага етди. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра самарқандликлар Суперлигани тарк этишди.

Ўйин қолдирилган "Қизилқум" ҳисобида ҳам 24 очко мавжуд. Навоийликлар ҳам ўзаро ўйинда "Динамо"дан юқорида бўлишади.

Сoca Cola Cуперлига. 26-тур
“Бухоро” — АГМК 2:1
Голлар: Бобожонов (18), Шодмонов (90+5-пенальти) - Григалашвили (15)

"Насаф" - "Динамо" - 1:2
Голлар: Азиз Ғаниев (77) — Амиржон Сафаров (55), Обид Ҳакимов (73)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:51, 30.11.2019.
Ўқилди: 7534 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7911]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4557]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3465]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3448]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3065]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2509]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1789]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1769]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1706]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1661]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик