Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Дунёнинг энг қиммат клуби қайси?

Баҳо:
+ | -

Футбол клубларининг умумий қиймати улар кўрсатган натижаларга боғлиқ эканлигидан хабарингиз бор. Бугун Европанинг гранд клубларининг акциялари нархи нечоғлик кўтарилгани, ёки пасайгани борасида статисктик маълумотлар билан ўртоқлашамиз. Жамоаларнинг умумий қийматини 2015-йилдаги рақамлар билан ўлчаймиз ва қайси клуб сўнгги йилларда ривожланаётганини билиб оламиз.

«Бавария»

Бошқа клублардан фарқли ўлароқ ушбу клуб катта трансферларсиз ҳам ўз даромадини оширишга муваффақ бўлиб келмоқда. Ёзда трансферлар учун 148 миллион евро ишлатган клуб ўзининг рекордини янгилади. Сўнгги 4 йил ичида Мюнҳен клуби амалга оширган энг катта трансфер Толисо бўлиб, клуб унинг учун 40 миллион евродан воз кечишига тўғри келди. Энг катта даромад келтирган трансфер эса, Дуглас Коста бўлиб, Мюнҳен жамоаси футболчи ортидан 48 миллион евро ишлаб олди. Катта трансферларни амалга оширмаганига қарамай, клуб сафида Эрнандес, Коутино, Гнабри сингари қиммат футболчилар тўп сурмоқда. Мюнҳен клуби авлодлар алмашинувини бир меёрда амалга оширгани боис, ортиқча траснферларсиз ҳам барчасини уддаламоқда. Клуб бундан 4 йил илгари 606,5 миллион еврога баҳоланган бўлса, ҳозирда бу кўрсатгич 882, 3 миллион еврони ташкил этмоқда.

ПСЖ

Париж клуби сўнгги йилларда фақатгина «Барселона» ва «Манчестер Сити»дангина камроқ трансфер қилмоқда. Неймар ва Мбаппенинг Парижга кўчиб ўтиши неча пулга тушганидан хабарингиз бор. Афсуски, бошқа гранд клублардан фарқли ўлароқ, ПСЖ футболчиларни сотиш ортидан катта даромад олмайди. Бундан 4 йил илгари Париж клубининг қиймати 433,5 миллион еврога баҳоналган бўлса, эндиликда бу кўрсатгич 1,05 миллиарддан ошиб кетди. Албатта, бу сумма жуда катта кўриниши мумкин, бироқ ПСЖ ушбу рўйхатдаги клублардан фарқли ўлароқ катта даромад келтирмайдинган жамоа.

«Манчестер Сити»

Пеп Гвардиола ўзининг режаларини амалга ошириш учун катта трансферладан фойдаланиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан Пеп аввалига 200 миллион, кейинг мавсумда эса, 308 миллион еврони трансферлар учун сарфлаб юборди. Тан олиш лозим, харидлар кўп ўтмай ўз самарасини бера бошлади. 2015-йилда клубнинг энг қиммат ўйинчиси Агуэро (50 миллион евро) бўлган бўлса, Ҳозирда Стерлинг, Бернардо, Саненинг нархи 100 миллиондан ошиб кетди. 4 йил аввал «шахарликлар»нинг умумий қиймати 425 миллионга баҳоланган бўлса, ҳозирда бу кўрсатгич 1,28 миллиардга тенг.

«Ювентус»

Италия гранди сўнгги 4 йил ичида яхшига ўсишга эришгани таҳсинга сазовар. 384 миллион еврога баҳоланган «Юве»нинг айни дамда умумий қиймати 837 миллиондан ошиб кетди. «Калчаполи» воқеясидан сўнг, ўзини тиклаб олган клуб олдида шляпани ечмасликнинг иложи йўқ. 5 йил аввал клуб сафидаги энг қиммат футболчи Пол Погба (50 миллион евро) бўлган бўлса, ҳозир таркибда 90 ва 80 миллионлик бир нечта футболчилар тўп сурмоқда. Игуаин ва Роналдуни инобатга олмаса, клуб деярли бирорта катта харидни амалга оширмасдан ҳам Италиядаги ўз ҳукмронлигини ўрнатишга муваффақ бўлди.

«Барселона»

Католония клубидаги ўсишни алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Сўнгги 4 йил ичида клубнинг қиймати 583 миллиондан 1,18 миллиардгача кўтарилди. Бу шунчаки фантастик кўрсатич. Сўнгги йилларда Гризман, Дембеле сингари катта ҳаридларни амалга оширган клуб сайёрамиздаги энг катта фойда олувчи жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб сафига қўшилганида Тер Штегеннинг қиймати 15 миллион еврони ташкил этаётган эди, ҳозирда бу рақамлар 90 миллионгача кўтарилгани эътиборга молик.

«Реал Мадрид»

Қироллик клуби ҳам ўзининг азалий рақибидан ортда қолмаслик учун ҳаракатдан тўхтаб қолгани йўқ. Ўзининг 700 миллионлик кўрсатгичини 1,19 миллион еврога айлантириб олган жамоа таркибидаги футболчилари билан мақтана олмайди. Асосий юлдузларнинг Ёши ўтгани ва Роналдунинг кетиши клубнинг қийматини тушуриб юбормади. Родриго, Винициус, Асенсио сингари футболчиларнинг нархи кўтарилгани боис, жамоа ўз даражасини ушлаб қолишга муваффақ бўлди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:12, 30.11.2019.
Ўқилди: 10538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.