Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эмирининг истеъфосига Клопп ва бошқалар қандай реакция билдирди?

Баҳо:
+ | -

Унай Эмирининг истеъфоси борасида барчада турли фикр ва мулоҳазалар мавжуд. Хўш АПЛ мураббийлари бу ҳақида қандай фикрда? «Спортс.уа» нашри таниқли мураббийларнинг ушбу янгиликка қандай муносабат билдиришганини эълон қилди.

Юрген Клопп

Бу борада нима дейишим мумкин? Бу футбол. Менда ҳеч қандай инсайдер маълумотлар йўқ. «Арсенал»да нималар содир бўлганидан умумам бехабарман. Агарда раҳбарият жамоанинг ўйинидан ёки футбол сифатидан кўнгли тўлмаса, ҳамкорликни тўхтатиш ҳуқуқиг эга. Бизнинг ишимиз ана шундай. Шартномага қўл қўйишдан олдин қандай бандлар бор эканлигини яхши биламиз. Бу мураббийлар танлаган йўл ва биз яхши наижалар келтиришимиз шарт. Кўплаб мураббийлардан фарқли ўлароқ Унай бир нечта лигаларда унумли иш олиб борди. «Арсенал»да ҳеч нарса ўхшамаган бўлсада, уни келажакда улкан ғалабалар кутиб турганига ишончим комил.

Гвардиола

Унай учун жуда афсусдаман. Мураббийларнинг ишдан олиниши ҳақидаги барча янгиликлар ёқимсиз эшитилади. Бу истеъфо унга бўлган муносабатимни заррача ўзгартиргани йўқ. Унай Испания ва Францияда катта ютуқларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Унинг натжаларини биров қайтара олишига ишонмайман. Тўгри, бизда ЙЧЛни 3 бор ютган Зидан мавжуд, бироқ Унай ҳам 3 бор ЙЛда ғолиб чиқишга муваффақ бўлган. Бу футбол ва унда барча нарса натижага боғлиқ эканлиги барчага маълум. Менимча тез орада у ўзи учун янги иш топади.

Лемпард

Менимчабундан қочишнинг иложии йўқ. Айниқса сўнгги ҳафтадаги кутилмаган воқеялардан сўнг ушбу истеъфонинг амалга ошганидан хайрон қолмаслик керак. Мен мураббийлик нима эканлигини яхши биламан. Хар бир мураббийнинг ўз этик ва эстетик услуби мавжуд. Уларнинг барчаси омадлилар аторида бўлишни истайди, бироқ барча нарса ҳам сиз истагандек кўриниш олавермайди. Қарорни эса, раҳабрият қабул қилади. Ташқаридан қараганда, мураббий учун жуда шармандали холат. У ушбу клубнинг равнақи йўлида қўлидан келган барча ишни амалга оширади, клуб эса, уни ишдан ҳайдаб юборади!

Моуриньо

Афсуски, бу ёқимсиз янгилик бўлди. Мен бу ҳисни болалик пайтимдаёқ ҳис этган эдим. Ўшанда дадамни бош мураббий лавозимидан озод этишган эди. Ўша воқеядан сўнг, ўзим ҳам вазифамдан озод этилдим ва ушбу ҳисни чуқур ҳис этдим. Ҳеч қайси мураббийнинг ишдан кетиши мени ҳурсанд қилмаган ва қилмайди ҳам. Бундай хабарлардан сўнг, нималарнидир эслагандек бўламан. Унайнинг ишдан кетиши мени бироз хафа қилди, лекин бу ҳаёт. Унай энд бироз дам олади ва унинг ортидан катта бир клуб ўзи излаб боради ва у яна ўз ишига қайтади. Шундай экан, қаддингни кўтар. Сенинг ортинган клублар излаб боради.

Даниэль Фарке

Мураббий ва клуб ўртасидаги алоқалар бир кун келиб ўз якунига етиши турган гап. Афсуски, бирорта мураббийнинг ишдан кетгани ҳақида маълумотни эшитиш жуда оғриқли. Ҳамкасбинг сезаётган оғриқни ич-ичингдан ҳис этгандек бўласан. Ҳар қандай истеъфога тўғри кўз билан қараш лозим. Бу истеъфони янги ғоя, янги режаларнинг бошланиши эканлигини ҳис этиш даркор. Агарда, ушбу омадсизлик борасида кўп ўйланса, кейинги фаолиятда муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:00, 02.12.2019.
Ўқилди: 4194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.