Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Музлатилган рақамлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Паоло Малдининг «Милан» жамоаси олдидаги ҳизматлари сабабли клуб ҳимоячи тўп сурган 3-рақамни абадий музлатиб қўйганидан хабарингиз бор. Футбол оламида бундай бахт ҳар қандай футболчига ҳам насиб этавермайди. Бугун ўз клуби томонидан эъзозланган ва рақамлари муомиладан чиқарилган футболчилар ҳақида сўз боради.

Ференц Пушкаш


2006-йилда оламдан кўз юмган Ференс Пушкашни сўнгги манзилга кузатиш учун бутун Будапешт кўчага чиққан эди. 20-асрнинг энг кучли футболчиларидан бири сифатида қайд этилувчи ҳужумчи 79 ёшида вафот этади. У катта футболдаги илк қадамларини қўйган Будапештнинг «Кишпешт» клуби унинг номи абадий қолиши учун 10-рақамни муомиладан чиқаради. Ўз фаолияти давомида 3 бор чемпионлар кубогини қўлга киритибгина қолмай, Венгрия футболи тарихидаги тарихаги ягона Олимпияда олтин медалларига ҳам эга чиқишга муваффақ бўлган. Ҳозирда тўп сурган «Кипешт» клубининг академияси ва стадионига Пушкаш номи берилган. Бундан ташқари, ФИФА деярли 10 йилдан айнан унинг номи берилган совринни ўз эгаларига топшириб келмоқда.

Франко Барези



20-асрдаги «Милан» жамоасининг энг фидойи футболчиси деб эътироф этилувчи Барези тўп сурган 6-рақам ҳам муомиладан чиқарилганига 22 йилдан ошиб кетди. Клуб тифозилари томонидан «Милан» рамзи деб эътироф этилган ҳимоячи нафақат «Милан», балки бутун Италия футболининг чинакам фахри саналади. Ўз фаолияти давомида «қизил-қоралар» сафида деярли барча мусобақада ғолиб чиқишни уддалаган ҳимоячи бутсаларини михга илгач ҳам клуб системасида фаолият олиб борди. Клуб раҳбарлари у тўп сурган 6-рақамни фақатгина унинг фарзандларидан биригагина бериши мумкин. Афсуски, Барезилар сулоласидан ҳали «Милан» савиясидаги футболчи етишиб чиққанича йўқ. Балки, унинг набираларидан бири афсонавий 6-рақамни қўлга киритар.

Жанфранко Зола

 

Лондоннинг «Челси» клуби мухлислари Золани ўзгача хурмат қилишади. Гап шундаки, футболчи клубга Абрамовичнинг пулларидан аввалроқ келган ва клуб учун ўзининг 7 йилини сарф этган. Италиялик футболчининг меҳнаткашлиги қадрловчи «аристократлар» у тўп сурган 25-рақамни 2003-йилда муомиладан чиқариб юборишди ва халигача клуб музейида сақлаб келишмоқда. Ўтган мавсумда жамоани бошқарган Сарри штабида кўриниш берган Зола «Челси» бўлган содиқлигини яна бир бор исботлади. Тўгри, жамоа тепасига Френк Лемпард келгач, клуб Золани бироз вақтга истеъфога чиқарди, бироқ қаҳрамонимиз ҳозирда клубнинг маркетинг ишлари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ёҳан Кройф



2007-йилнинг апрель ойида клуб 60 ёшни қаришилаган Ёҳан Кройф ҳурмати учун у тўп сурган 14-рақамни абадий музалатиб қўйишга қарор қилди. Бу фикрга учар голланднинг ўзи қарши бўлган бўлсада, мухлисларнинг талаби боис клуб ушбу қарорга келишдан бошқа чора топа олмади. Барча замонларнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида тарихда қолган Кройфнинг ўлимидан сўнг, клуб ўз уй стадионини футболчининг номи билан аташга қарор қилди.  

Марк Вивьен Фоэ



2003-йилда Конфедерациялар кубоги ярим финал учрашуви кўплаб футбол мухлисларининг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Колумбия ва Кемрун ўртасида Лион шахрида бўлиб ўтган ўйин Марк Вивен Фоэ учун охиргиси бўлган эди. 28 ёшлик футболчи ўйин чоғида юрак ҳуружини бошдан кечиради ва кўп ўтмай оламдан ўтади. Ушбу воқеядан сўнг, у тўп сурган «Ланс» ва «Манчестер Сити» клублар Фоэ тўп сурган 23-рақамни муомиладан олиб ташлайди. Тўғри, француз клуби орадан 6 йил ўтиб ўз қарорини бекор қилади, бироқ «шахарликлар» футболчининг хотирасини абадий сақлаб қолиш учун ушбу рақамни ҳеч кимга бермай келишмоқда. Клубнинг расмий дўконларида 23-рақамдаги футболкалар ҳали-ҳамон сотувда ва ундан тушган пул хайрия мақсадида ишлатилади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:39, 03.12.2019.
Ўқилди: 8117 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.