«Олтин тўп» шундай мукофотки, аниқ бир мезонга эга эмас. Овоз берувчилар эса баъзан ақл, баъзан ҳиссиётга таяниб қарор қилишади. «Олтин тўп» – бу индивидуал мукофот, лекин у бир йили у энг кучли ўйинчига, бошқа йили эса ўз жамосини ғалабага руҳлантирган футболчига берилади.
Ўтган йилги тақдирлаш маросимини ҳеч ким унутмайди. Лука Модрич, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш йўлида "Реал" нинг муҳим қисми бўлган хорватиялик ярим ҳимоячи ва жаҳон чемпионати финалига чиққан Хорватия терма жамоасининг ажралмас қисми сифатида «Олтин тўп»ни қабул қилди.
Аммо Модрич ҳақиқатан ҳам ўша йилнинг энг кучли футболчиси бўлганми? Зўрға. Аммо бу танлов эди ва уни адолатсиз деб аташ мумкин эмас. Агар ўша пайтда Роналду "Олтин тўп" ни қўлга киритган бўлса, бу қарор ҳам мантиққа тўғри келади.
Шунга ўхшаш вазият ушбу мавсумда ҳам юз берди.
Виржил ван Дейк ақл бовар қилмас ўйин кўрсатди. Ёдингизда бўлса, Малдини ёки Неста, Тюрам ва Каннаваро, Видич ва Фердинанд каби буюк ҳимоячилар ҳақида неча йил давомида гапириб келдик. «Дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси ким?» деган саволга Серхио Рамос деб жавоб бердик. Кейин эса кутилмаганда ван Дейк пайдо бўлди. Девор ҳимоя, харизматик етакчи ва ҳужумда ёрдамчи.
Голландиялик ҳимоячи бу йил Чемпионлар лигасини ютди, Англия чемпиони бўлишга жуда яқин келди ва Миллатлар Лигасида ҳам зафардан бир қадам нарида қолди. Аммо у жамоасининг энг яхши ўйинчисими?
Юрген Клопп «мерсисайдликлар»дан ажойиб «ширинлик» тайёрлади. "Ливерпул" нинг қанот ҳимоячилари бу мавсумда ғайриоддий даражаларга эришишди. Муҳаммад Салоҳ ўтган йилга нисбатан бироз сусайди, аммо ҳужумда ҳали ҳам асосий ролни ўйнаб келмоқда, Садио Мане эса янада яхшиланди. Роберто Фирмино – яширин қурол.
Ван Дейк бу «қизиллар»нинг ажралмас қисмидир. "Ливерпул"да бундай иқтидорлар кўп ва уларнинг барчасини дунёнинг энг яхши мураббийи боғлаб туради. Бундан ташқари, эҳтимол Клоппнинг услуби ван Дейкни шундай йиртқич футболчига айлантирган бўлиши мумкин. Йўқ, биз Виргилнинг истеъдодини камситмаймиз, аммо Жоэль Матипни эсланг. Ҳатто 2-3 йил олдин ҳам ҳамма Клоппни бундай паст даражадаги футболчиларга ишонгани учун қоралаганди, аммо Матип нималар қилганини яхши биласиз.
Месси-чи? «Барселона» қачон бундай ёмон ўйин кўрсатганини эслаш қийин. Эрнесто Вальверде жамоаси бир йилдан бери яхшиланмайди, раҳбарият алмашмайди, ижобий ўзгариш йўқ. Бундай вазиятларда аргентиналик футболчи ўз жамоасини судраб юриши керак. 2019 йилда "Барса" Месси майдонга тушган ўйинларда неччи марта ютқазган? 4 марта. Месси майдонда бўлмаган ўйинларда-чи… Бунда ҳам 4 марта. Аммо унутманг, «Барселона» Мессисиз 9 та ўйин ўтказган. Яъни Мессисиз ўтган ўйинларнинг деярли тенг ярмида мағлубият қайд этилган…
Лука Модрич "Олтин тўп"ни қўлга киритгани, Лео бешинчи ўринга тушиб қолганидан кейин Месси 17 та ўйинда 23 та гол урди ва 9 та ассистни амалга оширди. Кейин эса бу содир бўлди.
Энди тасаввур қилинг. "Барса" ва "Ливерпул" ўртасидаги ЕЧЛ даги ўйинларда:
– агар биринчи ўйинда Дембеле камида учта имкониятнинг биттасидан фойдаланганида;
– агар Хендерсон қўпол ҳаракати учун четлатилганида;
– агар Месси яккама-якка вазиятга чиқарган пайтида Суарес унумли фойдаланганида;
– охирида "Барса" ҳимоячилари бурчак зарбасига тайёр бўлишганида нима бўларди?
Тасаввур қилинг.
Агар булардан бири юз берса ва "Ливерпул" эмас, "Барселона" Чемпионлар лигаси финалига чиқса, ван Дейк ҳақида гапирармидингиз? "Олтин тўп"нинг ҳақиқий соҳиби ҳақида нима деган бўлардингиз?
Лео Месси, шубҳасиз, бу йилги энг яхши индивидуал ўйинни намойиш этди. У Европанинг энг яхши тўпурари ва энг яхши ассистентга айланди, бунга қандай эришиш мумкин? У Испания чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди, Чемпионлар Лигасининг энг яхши ҳужумчиси, Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари бўлди.
Леонинг ҳисобида 54 та гол ва 23 та асист бор. Баъзи сабабларга кўра, бундай статистика одатдагидек қабул қилинмаяпти, масалан, худди ўша Андрей Шевченко ўзининг "Олтин тўпи"ни бир йилда атиги 27 та гол билан қўлга киритгани каби. Нега бундай? Чунки Месси ва Роналду бизни кўп голларга ўргатиб қўйган.
Хулоса шу, барча футболчилар орасида йилнинг энг яхши ўйинини намойиш этган футболчи Месси бўлди.