Кириш Регистрация

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда ғалаба қозонди, Жезус дублга эришди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 15-турига старт берилди.

Дастлабки ўйин «Кристал Пэлас» ва «Борнмут» жамоалари ўртасида ўтказилди. Учрашувнинг 19-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Мамаду Сако майдондан четлатилди. Қизиқ томони, 70 дақиқадан кўпроқ вақт мобайнида бир киши кам бўлиб ўйнаган "Пэлас" ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ўйин тугашига 14 дақиқа қолганида Шлупп баҳсдаги ягона голни рақиб дарвозасига жойлади. Ушбу ғалаба туфайли «Кристал Пэлас» 21 очко билан жадвалда 5-ўринга кўтарилиб олди.

«Манчестер Сити» эса сафарда «Бёрнли» меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Майдон эгалари фақатгина биринчи бўлимда "шаҳарликлар"га қаршилик кўрсата олишди. 24-дақиқада Жезус ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида унинг ўзида иккинчи голни урди. Родри Эрнандес ва Риёд Маҳрезнинг голлари туфайли ҳисоб 0:4га етганидан кейин мезбонлар битта жавоб тўпини киритишди.

Ушбу ғалаба туфайли Гвардиола жамоаси 32 очко жамғариб, 2-ўриндаги "Лестер" билан тенглашиб олди.

Англия чемпионати, 15-тур
Кристал Пэлас – Борнмут 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 76 Шлупп.
Кристал Пэлас – Гуаита, Келли, Томкинс, Сако, ван Анхолт (Шлупп, 29), Таунсенд (Маккарти, 46), Куяте, Миливоевич, Макартур, Заа, Айю.
Борнмут – Рэмсдейл, Смит, Мифем, Аке, Рико (Фрэнсис, 64), Уилсон, Лерма, Биллинг (Кук, 82), Данжума (Фрэйзер, 64), Соланке, Уилсон.
Огоҳлантиришлар: Соланке (63), Лерма (68), Миливоевич (71), Маккарти (72), Биллинг (78), Макартур (85).
Четлатиш: Сако (19).

Бёрнли – Манчестер Сити 1:4 (0:1, 1:3)
Голлар: 0:1 – 24 Габриэл Жезус, 0:2 – 50 Габриэл Жезус, 0:3 – 68 Родри Эрнандес, 0:4 – 87 Маҳрез, 1:4 – 89 Брэйди.
Бёрнли – Поуп, Бардсли, Тарковски, Ми, Питерс, Леннон, Дринкуотер (Барнс, 59), Корк, Макнил (Брэйди, 75), Хендрик, Вуд (Родригес, 59).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Фернандиньо (Эрик Гарсия, 85), Анхелиньо, де Брюйне (Фоден, 80), Родри Эрнандес, Сильва, Бернарду Силва, Габриэл Жезус, Стерлинг (Маҳрез, 72).
Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (15), Хендрик (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:35, 04.12.2019.
Ўқилди: 3602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик