Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ўзбекистонлик спортчиларни қайси хорижлик мураббийлар Токио Олимпиадасига тайёрлаётганини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон спортчиларни яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасига тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Спортчиларимизнинг юқори натижалар қайд этишида хориж тажрибасининг ўрни катта. Бунинг учун спорти ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликда ишлаш юқори самара беради. Бу ҳақида муҳтарам юртбошимиз 4 сентябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш мавзусида ўтказган видеоселекторда ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар. Ушбу йўналиш бўйича белгилаб берилган топшириқлар асосида айни пайтга келиб бир қатор спорт турлари бўйича хорижлик мутахассислар билан келишувга эришилди. Жумладан, ортда қолган вақт мобайнида қуйидаги спорт турларида хорижлик мураббийлар терма жамоамизда фаолият бошлашди:

Жалб этилган мураббий Спорт тури Мамлакати Қачондан иш бошлади
Ким Юнг Жинг Таэквондо Корея Республикаси 2019 йил сентябрь
Янша Милош Академик эшкак эшиш Словения 2019 йил октябрь

 

Шахаб Султани Каратэ Эрон 2019 йил октябрь
Виктор Земцев Триатлон Украина 2019 йил октябрь

 

Эътибор беринг! Таэквондо спортида кореялик мутахассис келгандан бери қуйидаги натижаларга эришилди:

Гран-при таснифига кирувчи мусобақаларда илк бор ўзбекистонлик аёл таэквондочилар медаль қўлга киритди (Нигора Турсунқулова ҳамда Светлана Осипова, Чиба Гран-приси); Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтган Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинларида таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади; Катта дубулға таснифидаги турнирда терма жамоамиз илк медалини қўлга киритди (Хитой, Нигора Турсунқулова).

Бунгача спорт турлари бўйича терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган бошқа хорижлик мутахассислар:

Жалб этилган мураббий Спорт тури Мамлакати Қачондан иш бошлади
Екатерина Пирожкова Бадиий гимнастика Россия 2019 йил январь
Ержас Болтаев Оғир атлетика Қозоғистон 2019 йил январь
Владимер Ликвеишвили Камондан отиш Грузия 2019 йил январь
       
Александр Житецкий Қиличбозлик Россия 2019 йил
Алессандро Традори Италия 2019 йил
Мартин Камажиев Болгария 2019 йил
Владимир Назлимов Россия 2019 йил
Любинко Друлович Футбол Сербия 2018 йил
Милорад Алексич Сув полоси Сербия 2019 йил август
Татьяна Хайцер Синхрон сузиш Россия 2019 йил август
Евдокия Гречишникова Замонавий бешкураш Россия 2019 йил август
Заза Силагадзе Юнон-рум кураши Грузия 2018 йил
Илиас Илиaдис Дзюдо Греция 2019 йил

2020 йил давомида эса қуйидаги спорт турларига мутахассислар жалб қилиниши режалаштирилган:

Ўрганиб чиқилаётган тренерлар Спорт тури Мамлакати
Али Ахметов Эркин кураш Россия
Николаева М. Бадиий гимнастика Россия
Горбулина Н.М. Бадиий гимнастика Россия
Зеновка И.Б. Бадиий гимнастика Россия
 Ашидо Коки Дзюдо Япония
Евгений Загарулка Енгил атлетика Россия
Майкл Болл Сузиш Австралия
Эннио Фалько Ўқ отиш Италия
Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:08, 04.12.2019.
Ўқилди: 7189 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.