Кириш Регистрация

Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги таҳлилий семинар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун Бельгиянинг EVS компанияси мутахассислари Суперлига клублари раҳбарлари, стадионлар директорлари, Спорт телеканали вакиллари, Ўзбекистон чемпионати учрашувларини бошқариб борадиган ҳакам ҳамда назоратчилар учун VAR тизими ишлаш жараёни бўйича семинар ўтказди.

Унда EVS компанияси мутахассислари ҳакам ҳамда назоратчиларга бевосита VAR тизимининг ишлаш тартиби, учрашув давомида VARдан тўғри фойдаланишнинг йўл-йўриқлари, бунда етакчи лигалар амалиётидан қилинган хулослар борасида зарур кўникмалар билан ўртоқлашишди.

Сўнгра Суперлига ва Про-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар куннинг иккинчи ярмида миллий чемпионатимиз охирги 2 та тур учрашувлари таҳлилини амалга оширди. 2019-йилги мавсумнинг охирги турларида ишлаган ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, келажакда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги тажрибали назоратчи ва йўриқчилар томонидан тушунтирилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:55, 05.12.2019.
Ўқилди: 2304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6601]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5404]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3617]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2722]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2365]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2334]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2322]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2227]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2160]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2070]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.