Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Биз билган Буффоннинг биз билмаган “хунарлари”

Баҳо:
+ | -

Биз билган Буффоннинг биз билмаган “хунарлари”

Италиялик афсонавий посбон доиммо мухлислар ҳурматига лойиқ инсон сифатида гавдаланади. Унинг ҳар бир интервюлари катта қизиқиш билан ўқилади ва ёш футболчилар унга ўхшашга интилишади. Шунга қарамай, Буффоннинг ҳам майдон ичида ва унинг ташқарисида қандай ҳаёт кечириши тўлиқ маълум емас. Бугун унинг ҳаётидаги айрим манфий воқеяларни ёдга олиб ўтамиз.

Оилага ҳиёнат

21-аср бошида Филиппо Инзаги ва Кристиан Виери чехиялик модел Aлёна Шеридова учун курашга киришади. Енг қизиги шундаки, улар ўзаро муносабатларни ойдинлаштургунларига қадар Жижи модел қизни илиб кетади. 2006-йилги мундиал сўнг жуфтлик турмуш қуради. Чехиялик модел “Ювентус” афсонаси учун ўз касбидан воз кечади ва ўзини тўлиқ оилага бағишлайди. 8 йил давом етган турмуш давомида Aлёна доиммо Буффонни қўллаб-қувватлаб туради ва иккита ўғил фарзанд туғиб беради. Aфсуски, 2014-йилда Буффон ва унинг янги маъшуқаси Лориана ўртасидаги муносабат оммага аён бўлди. Вазиятни тўғри баҳолаган Aлёна 2014-йилдаги ЖЧ олдидан ажрашиш учун ариза беради ва жуфтлик кўп ўтмай бўлиниб кетди. Шеридова  яна моделлик билан шуғулланишни бошлайди ва тез орада катта машхурликка еришади. Буффон еса, телебошловчи Лориена билан алоқаларини шу кунга қадар давом еттирмоқда.

2017-йили “Ювентус”ни Буффон тарк етганидан хабарингиз бор. Ўша воқеядан сўнг, Шеридова: “Енди “Ювентус”га мухлислик қилса, бўлади” деган еди. Бундан кўриниб турибдики, Aлёна ҳали-ҳамон Жижидан хафа ва буни яшириб ўтирмоқчи емас.

Чекувчи Буффон

2017-йилда Британиянинг бир нечта нашрлари афсонавий дарвозабоннинг чекаётган суратларини омма еътиборига тақдим етади. Aйниқса, ЕЧЛ финалидан сўнг, чекиб турган дарвозабоннинг сурати Италияда қаттиқ танқидга учрайди. Футболчининг ўзи еса, вазиятга изоҳ беришдан бош тортади. Орадан икки йил ўтиб футболчи ўзининг Инстаграм тармоғИ орқали машинани бошқариб кетаётган суратини еълон қилади. Енг қизиғи шундаки, ушбу расмда футболчи қандай сигарата чекиши яққол кўзга ташланиб қолади. Қўйилган пост 3 соатдан сўнг ўчириб ташланган болсада, ушбу суърат ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетишга улгуради.

Тоттолизатор

2006-йилдаги “Калчополи” воқеяси қаҳрамонимизни ҳам чеклаб ўтмаган десак, кўпчилик ҳайрон бўлмаслиги аниқ. “Ювентус”нинг иккинчи лигага равона бўлиши билан якунланган воқеядан Буффон қаттиқ жабр кўриши мумкин еди, бироқ унинг кучли адвокатларни йўллагани жонига оро киради. Гап шундаки, дарвозабон тотолизатор ўйинлари бўйича чинакам устаси фаранг еканлиги маълум бўлади. Футболчи фақат халқаро ўйинларга пул тикканлигини тан олади, холос. Қолган барча айбловларни рад етади. Узоқ давом етган суд жараёнида Италия футбол федерацияси Буффони нақд 18 бор терговга чақиради. Кучли адвокатлар ёрдамида сувдан қуруқ чиққан футболчининг жиноий иши ёпилади ва барчанинг ёдидан кўтарилиб кетади.

Фашистлик ҳаракати

Қанчалар ғалати бўлмасин, Буффонни икки бор фашистлар ҳаракати аъзоси еканликдан айблашган. Биринчи бор “Парма” сафида шов-шув кўтарган футболчи ўз футболкасига “Боя Кимола” сўзини ёздириб олгани учун жавоб беришга мажбур бўлади. Ушбу сўзлар “ким чекинса жаллод” маъносини англатади. Бир қарашда, ҳеч қандай ҳафв туғдирмайдиган сўзларнинг тагида умуман ўзгача маъно ётишини ҳамма ҳам билмаса, ажаб емас. 1970- йилда Итаияда бўлиб ўтган давлат қўзғалони айнан шу шиор остида ўтказилган бўлиб, бу сўзлар Италиянинг аввалги давла тузимига қайтиши учун ўйлаб топилган еди. Вазият жиддийлашганини кўрган Буффон бу сўзларни ўзи ўқийдиган Коллеж деворига ёзиб қўйишганини ва унинг маъносини англамай шу ишга қўл урганини баён қилади ва вазиятдан чиқиб кетади. Орадан кўп ўтмай, Парманинг асосий таркибидан жой олган дарвозабон узи учун 88-рақамни танлайди. Ушбу рақам миллатчилар учун ўзгача қийматга ега бўлиб, салом деган маънони билдиради. Лотин тилида аш ҳарфи 8-бўлиб келади ва унинг фашистлар учун ўзига ҳос рамзий маъноси мавжуд. Ушбу воқеядан сўнг, Буффон яна ўзини ҳеч нарса билмаслигини баҳона қилди ва ўзи учун 1-рақамни олди. Кўп ўтмай уни 77-рақамга ўзгартирди. Енг қизиғИ шундаки, айни дамда  Турин супер клубида 77-рақамда тўп сурмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:55, 07.12.2019.
Ўқилди: 4917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.