Кириш Регистрация
21/03 00:45 Женоа 0-2 Удинезе
21/03 01:00 Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
21/03 17:45 Брайтон 2-1 Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче 2-1 Мальорка
21/03 19:00 Парма 0-2 Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм 3-1 Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол 1-2 Хетафе
21/03 22:00 Милан 3-2 Торино
21/03 22:30 Эвертон 3-0 Челси
21/03 22:30 Леванте 4-2 Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна 1-0 Жирона
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо - Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл - Сандерленд
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта - Верона
22/03 19:00 Болонья - Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла - Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:00 Рома - Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 00:45 Фиорентина - Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангида рақибини нокаутга учратди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

ММА бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов (23-6, 14 КО) UFC’даги иккинчи жангини 8 декабрь, якшанба кунига ўтар кечаси АҚШда ўтказди.

Маҳмуд Муродов ММА’нинг энг нуфузли турнири бўлган UFC’даги иккинчи жангида америкалик Тревор Смитга (15-9, 10 КО) қарши октагонга чиқди. Уч раундга мўлжалланган жангнинг сўнгги раундида Маҳму рақибини чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйди. Шу тариқа ўзбекистонлик спортчи муддатидан олдин ғалабани қўлга киритди.

Маълумот учун, 38 ёшли Смит жиу-житсу спорти устаси саналади. У Муродовга қадар ММА’да ўтказган 24 та жангининг фақат биттасида рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Яна саккизта жангида усул ёрдамида муддатидан олдин ғалаба қозонган. UFC мусобақаларида 11 марта октагонга кўтарилиб, бешта ғалаба ва олтита мағлубиятни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Энди мағлубиятлар сони еттитага етди.

Муродов эса UFC’даги иккинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади. У илк жангида очколар ҳисобига ютганди. Қайд этиш жоиз, Маҳмуд UFC билан тўртта жангга шартнома имзолаган. Ҳаммаси шу йўсинда кетса, битим узайтирилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:45, 08.12.2019.
Ўқилди: 4282 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик