Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Гвардиола ўзи учун энг ноқулай жамоалар номини айтди (интервью)

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Католониянинг “Cat Ara” нашри журналисти Aнтонио Басас футбол оламида инқилобни амалга оширган Пеп Гвардиола билан ажойиб интервьюни уюштирди. Мароқли ўтган суҳбат чоғида испаниялик мутахассис кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

Мессисиз “Барселона” ҳеч нарсага эриша олмас эди…

Ўйлашимча, ўша “Барселона”нинг ўзгача эканлигининг сабаби мен ёки мураббийлар штаби билангина боғлиқ эмас. Ҳозир Мессидан барчаси учун миннатдорман. Менга у билан бирга ишлаш бахти насиб этган. Биз мураббийлар билан биргаликда унинг ўйиндан лаззат олиши учун вазифаларини йенгилаштиришга, ўйин суратига мос тушиши учун ҳаракат қилганмиз. Худди катта хорда қўшиқ айтувчи қўшиқчини яккахон артистга айлантиргандек. Ўз вақтида ушбу сўзларни унга кўп бор таъкидлаганман. Тўғри, ўша “Барселона”да юлдузлар кўп эди, лекин Мессисиз биз совринларга яқин ҳам келишни уддалай олмаган бўлар эдик. Лео торт устидаги олчадан ҳам муҳимроқ эди десам, адашмаган бўламан.

Ўйинга тайёргарлик кўриш сирлари

Бу борада мен асосан Луи ван Гал, Решар ва Кройфнинг услубидан фойдаламан. Кройф ўйин боришини сезибгина қолмай, футболчиларга улар аввал эшитмаган нарсаларни айтиб берар эди. Баъзан футболчилар билан суҳбат қураётганимда, унинг сўзларини айтаётганимни сезиб қоламан. Орадан 20 йил ўтган бўлсада, мен унинг ғояларига тўлиқ ишонаман. Aйнан шунинг учун бу борадаги билимларимни футболчилар билан ўртоқлашаман. Тезликни керакли пайтда ошириш керак, фақат олдинга қараб югуриш керак, бўшлиқ яратиш… Футболчилар билан суҳбат чоғида фаоллик мураббий томонида бўлади. Йохан биз билан эмас, лекин ўз билим ва кўникмаларимни айнан унинг қўл остида ўзлаштирганман.

Мессининг марказга кўчирилиши

Мен уни қанотдан марказга ўтказишимнинг асосий сабабларидан бири ҳимояда фаолликни ошириш эди. Халқаро ўйинларда қанот ҳимоячиларининг аксарияти ҳужумга қўшилишади. Мен Месси қанотларда прессинг уюштириб катта куч йўқотмаслигини кўзлаган эдим. Бундан ташқари, марказда унинг якунловчилик борасидаи иқтидори яхшироқ намоён бўлар эди. Биринчи кундан бошла Леони жамоа билан бирга ўйнашга мажбур қилганман. Уни ўйин суратидан тушиб қолмаслигини талаб қилар эдим. Ҳозирда Aгуэрони жамоа билан бирга ҳаракат қилишга мажбурлаябман. Бу кўпроқ роҳат бағишлабгина қолмай, керакли натижани ҳам беради. Мен “Барселона”нинг “Ливерпуль”га қарши ўйинини “Камп Ноу”да кузатдим. У ўйин давомида катта иштиёқ билан ҳаракат қилди. Ўйин давомида тўпсиз бир неча бор муваффақиятли очилишни уддалади. Менимча, “Барселона”нинг ЕЧЛда ғолиб чиқмагани учун Мессини айблаш нотўғри. Aгарда клуб финалга чиқишни уддалаганида, ғалаба чўнтакда бўлар эди. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен “Барселона” билан халқаро аренада тўқнаш келишни истамаган бўлар эдим. Бу жамоа исталган рақибни мусобақадан чиқариб юборишга қодир.

ЕЧЛ савияси ошмоқда

Сарри бошчилигидаги “Ювентус” таркибида ушбу мавсумда ЕЧЛ учун кураша қўшилди. Таркибида Роналдуси бор жамоа кутилган натижага эришиши мумкин. “Барселона” “Барселона” бўлгани учун ЕЧЛда ғолиб чиқиши керак деган фикрдан воз кечиш керак. Каталонияликлар ҳар ЖЧда ғолибликни кутадиган аргентиналикларга ўхшайди. Тушунаман, “Барселона” жуда яхши жамоа, лекин бошқа клублар ҳам бу мусобақада ғолиб чиқишни истайди. “Барселона” Мессининг атрофини тўғри футболчилар билан ўраб ташлади. Балки айнан шу фактор жамоага панд берётгандир. Яна ким билади дейсиз?!

Фаолиятимдаги энг кучли рақиблар

Мен ўз мураббийлик карьерам давомида иккита кучли рақибга дуч келганман. Булар Луис Энрикенинг “Барселона”си ва Юрген Клоппнинг “Ливерпуль”и. Энрикенинг ҳужум учлигини тўхтатиб қолиш мушкул эди. Мессининг ёнида иқтидорли Неймар бор эди. Энг муҳими, тартиб-интизом ва фидоийлик биринчи планга кўтарилган ва футболчилар бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишни бошлашган эди. Энрике “Барселона”нинг ўйинини ранг-баранг қилишга муваффақ бўлди. У қарши ҳужумларни узоқ масофага тўп узатишлар билан алмаштирди. Шунга ўхшаш бир нечта қўшимча элементлар, ғалаба калити вазифасини бажариб берди.

ЕЧЛ ва чемпионатдаги ғолибликнинг фарқи

Баъзан: “Гвардиола чемпионатда ғолиб чиқди, лекин ЕЧЛда эмас” қабилидаги сўзларни эшитиб қоламан. Aлбатта, мен халқаро мусобақада ғолиб чиқишдан хурсанд бўлар эдим, лекин ички биринчиликдаги чемпионлик футболчининг мураббийга бўлган ишончини оширади. Уйда бўлиб ўтадиган мусобақада ғолиб чиқиш учун ҳар уч кунда ғалаба қозониш шарт. Бундан ташқари, чемпионат узоқ муддат давом этади ва унда қилинган хатоларни тўғрилаш учун вақт етарли. ЕЧЛда эса, барчаси плей-оффдаги биргина ўйинда чиппакка чиқиши мумкин. AПЛда ғолиб чиқиш жуда мушкул. Биз икки мавсум давомида чемпионликни қўлга киритдик. Бунақаси сўнгги 11 йил давомида учрамаган эди. Испанияда барчаси ҳиссиётга таянади. Матбуот анжуманлари давомида барча жанжал излашни хуш кўради. Германияда барчаси ўзгача.

Манчестерда Фаби Сориано билан бирга ишлаяпман ва ўзимни ҳимоялангандек ҳис этмоқдаман. Ғалаба қозонсам, демак барчаси тўғри кетмоқда. Мағлубият эса, бунинг аксини билдиради. “Сити”да “Барса”дан фарқли ўлароқ 3 ё 4 та инсон барча муаммоларни бартараф этади. Каталонияда бундай инсонларнинг сони 18 тадан ортиқ ва улар ўз сўзини ўзказишга урунишади. Мен жамоа билан шартномамни 2021-йилга қадар узайтиришга қарор қилдим. Бунинг асосий сабаби, ҳозир бизда ёш жамоа мавжуд. Клуб менга бемалол ишлашим учун шароит яратиб бермоқда. Карьерамни яна қаерда давом эттиришим мумкин? Германия ёки Испанияга қайтиб бормайманку! Бундай имкониятлар яратилган AПЛ жамоасини бошқа учратмайсиз.

Манба: Саt-Ara
Киритилди: 12:28, 08.12.2019.
Ўқилди: 19527 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.