Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Любинко Друлович: «Олимпия терма жамоамизда ички муҳит аъло даражада»

Баҳо:
+ | -

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Олимпиячиларимиз устози Любинко Друлович тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ўз фикрларини билдирди:

"Олдинда бизни жуда масъулиятли мусобақа кутиб турибди. Ҳозирда Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнининг якуний босқичидамиз. Дастлаб Тошкентда шуғулланамиз, кейин 16 декабрдан эса БААда машғулотларни давом эттирамиз. Ҳали қитъа чемпионатигача ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушамиз.

Айни пайтда ихтиёримизда бўлган футболчилар номзодлар орасида энг саралари, деб ҳисоблайман. Осиё чемпионатига 23 нафар энг муносиб футболчилар билан йўл оламиз. Ҳозирда жароҳат ёки бошқа шунга ўхшаш бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар йўқ.

Мусобақадаги илк ўйинни Эрон олимпия терма жамоасига қарши ўтказамиз. Гуруҳда шунингдек, Жанубий Корея ва Хитой термалари билан баҳс олиб борамиз. Ҳар бир рақибни ўргандик, бу жараён ҳамон давом этяпти. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик билан чиқамиз.

Жамоада муҳит аъло даражада. Йигитларда кайфият яхши. Ҳамма дўстона алоқада. Умид қиламан, биз қитъа чемпионатида яхши ўйин намойиш этамиз. Ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ажойиб ғалабалар тақдим этиш учун бор куч-маҳоратимизни ишга соламиз", — деди тажрибали мутахассис.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:36, 12.12.2019.
Ўқилди: 4386 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [3020]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик