Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

VAR тизими бўйича махсус ишчи гуруҳ Бекободда бўлди

Баҳо:
+ | -

Жаҳоннинг ривожланган давлатларида футбол учрашувлари вақтида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан кенг фойдаланиб келинмоқда.

Ўтган мавсумнинг Лига кубоги финалида бу жараёнга бизда ҳам синовдан ўтказилди. Божланажак мавсумдан эътиборан эса уни кенг қўллаш кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда VAR тизимини йўлга қўйиш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича ЎФА ишчи гуруҳи мамлакатимиз стадионларидаги ҳолат, уларнинг янги жараёнга тайёрлигини ўрганишяпти. Бу борада ЎФА ва ПФЛ мутахассисларига ЎзМТРК “Спорт” телеканали ҳамкорлик қилмоқда.

Махсус ишчи гуруҳ яқинда Бекобод шаҳрида ҳам бўлди ва “Металлург” марказий стадионига ташриф буюрди.

Меҳмонлар “Металлург” ПФК ҳамда “Марказий” ўйингоҳ вакилларига VAR камералари ўрнатилиши учун махсус жойлар ҳозирлаш, VAR фаолияти учун зарур чораларни кўриш бўйича мавжуд ҳолатни ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, камералар ўрнатиладиган махсус жойларни танлаш, уларни стандарт талаблар асосида жиҳозлаш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Айтиш керак, шу кунга қадар ишчи гуруҳ “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, АГМК, “Андижон” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари уй учрашувларини ўтказадиган стадионлари билан ҳам танишиб чиқди.

Режа асосида Суперлиганинг бошқа клублари стадионлари ҳам кўздан кечирилиб, стадионларда VAR тизимидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича ишлар олиб борилади.

“Металлург” ПФК матбуот хизмати.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 08:16, 14.12.2019.
Ўқилди: 2652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6852]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3775]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3292]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3138]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3084]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2452]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2251]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1568]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1514]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1424]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик