Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Клопп нима учун шартномани узайтирганини айтди (интервью)

Баҳо:
+ | -

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп клуб билан тузилган шартномани узайтриганидан хабарингиз бор. Бугун ана шу мавзуда Юрген Клопп ва Пеп Гвардиола томонидан берилган интервюларни тақдим этамиз.

 

Юрген сиз контрактингиз узайтирдингиз. Нима учун буни айнан ҳозир амалга оширдингиз ва ҳал қилувчи фактор сифатида рол ўйнайди?

Сиз нима демоқчисиз?

Ҳал қилувччи сўз қандай янгради?

Бу нима дегани?

Биз сабабини билмоқчимиз?

Шунчаки, бу тўғри қарор эди. Барчаси жуда оддий. Клуб менга буни аввалроқ амалга оширишни таклиф қилган эди. Яқинда барча маслалар бўйича келишиб олдик ва шартномани узайтиришга қарор қилдик. Бунга қадар бундай суҳбатлар учун вақт топилмаган эди. Ўтган мавсумга қадар жароён жуда қизғин кўриниш олгани боис, чалғиб қолишни истамадик. Янги шартноманинг вақти сурилган бўлсада, бу амалга ошди. Бу жуда муҳим воқеа. Сабаби, менинг контрактим футболчиларнинг контрактларига тўғридан-тўғри таъсир ўтказади. Шунингдек, янги футболчиларни ҳарид қилишга ҳам. Янги футболчилар албатта мураббийнинг яна қанча фаолият олиб бориши билан қизиқади. Мен шартномамни узайтирганимдан хурсандман. Яна шуни маълум қилишим лозимки, биз шартномани узоқ муддатг узайтирдик. Бу яҳшилик аломати ва барчаси жойида бўлади. Айни дамда ҳақиқатдан ҳам бахтлиман.

Клубдаги барча биз шартномадаги бандларга рози бўлганимиздан ва ушбу қизиқарли саёҳат давом этишидан бахтли. Шундай бўлсада, биз келажакда барчаси енгил ўтади деб ўзимизни алдамоқчи эмасмиз. Тушуниб турибмиз, олдинда бизни енгиб ўтишимиз керак бўлган муаммолар кутиб турибди. Менимча бу мантиқан тўғри қарор. Муаммоларни жамоани яҳши биладиган ва клуб ҳақида тушунчага эга инсон ҳал эта олади. Ҳозирда клуб ажойиб ҳолатда ва бизда уни янада ривожлантириш имкони мавжуд. Олдинда бизни кўп воқеалар кутиб турибди. Биз ўз академиямизни ривожлантиришни режалаштиряпмиз. Бундан ташқари, янги стадион ҳақида ҳам бош қотиришга тўғри келмоқда. Раҳбариятнинг янги режалари етарлича топилади. Шундай бўлсада, ёмон кунлар ҳам бизни кутиб турибди. Ана шундай кунларда керакли қарорни қабул қилишимиз лозим. Аввалроқ айтганимдек, мен бу муаммоларни ҳал этишга қодирман. Эндиликда клубдаги воқеалар учун жавобгарман. Муаммо чиқиб қолса, уни шахсан ўзим ҳал этмоқчиман. Умумий қилиб айтганда, мен шартнома узайтирилганидан хурсандман.

Гвардиола

Юрген Клопп “Ливепруль” билан янги шартнома тузди. Бунга қандай фикр билдирасиз ва унинг жамоасига қарши ўйинлар сиз учун энг оғир ўйинлар қаторига кирадими?

Юрген ва албатта “Ливерпуль”ни шартномани яна 5 йилга узайтиришгани билан табрикламоқчиман. У бунга ҳақли.

Айтингчи, сиз учун унинг жамоаларига қарши майдонга чиқиш қийин синовми?

Албатта, нафақат биз учун балки бошқа клублар учун ҳам жуда қийин вазифа. Биз йил давомида камида икки бор АПЛ баҳсида тўқнаш келамиз. Шунингдек, кубок учрашувларида ҳам тўқнаш келишимиз мумкин. Умумий қилиб айтганда, Юргеннинг шу ерда қолиши АПЛ учун жуда фойдали.

Манба: sports.ua
Киритилди: 16:37, 14.12.2019.
Ўқилди: 3061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.