Мадриднинг “Реал” клуби устози Зинедин Зидан “Валенсия”га қарши ўйиндан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
“Куртуа ўзи жарима майдонига боришга қарор қилди, бу биз таслим бўлмаслигимизни англатади. “Реал” – ҳеч қачон таслим бўлмайди. Футболчиларим уддалашига ишонишган эди ва бу амалга ошди. Биз голга лойиқ эдик.
Сиз футбол берадиган нарсаларни қабул қилишингиз керак. Очко – бу кичик мукофотдир. Ажойиб биринчи бўлимни ўтказдик, рақиб иккинчи бўлимда кучлироқ эди. Биз дуранг учун ўйнадик, лекин ўйлайманки биз кўпроғига лойиқ эдик”, -дейди Зидан.