Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ - Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) - Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа - Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

Дзюдочиларимиз Мастерс турниридан қайтиб келишди

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: СПОРТ

12-14 декабрь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида дзюдо бўйича Мастерс сериясига кирувчи йирик мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси кеча тунда пойтахтимизга қайтиб келди.

11 нафар дзюдочи билан иштирок этган делегациямиз мазкур мусобақада 2 та бронза медалини қўлга киритди. Вакилларимиздан Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг) ва Диёра Келдиёрова (-52 кг) шоҳсупага кўтарилган. Шунингдек, қолган дзюдочиларимиз мусобақадаги иштироки орқали Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини жамғариб олишди.

Таъкидлаш жоиз, делегациямиз Циндаодан аввал Япониянинг Осака шаҳрида Катта дубулға мусобақасида иштирок этиб, кунчиқар юртнинг ўзида бир неча кун халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашган эди. Вакилларимизни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳам иштирок этиб, дзюдочиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан қутлаб ўтди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:43, 16.12.2019.
Ўқилди: 1938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.