Ўзбекистонлик икки боксчи профессионал боксда жанг қиладиган бўлди. Бу ҳақда “Оламспорт” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Одилжон Аслонов 21 декабрь куни проф рингда дебют қилди.
Одилжон профессионал рингдаги дебют жангини россиялик Вараздат Черниковга қарши ўтказади. Черников шу кунгача проф боксда 25 маротаба жанг қилиб, уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут). 14 та жангда эса мағлуб бўлган (9 та нокаут).
Шунингдек, проф боксга қайтган Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов ҳам 21 декабрь куни жанг қилади. Рустам ўша куни россиялик Константин Питерновга қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Рустам 2017 йили профессионал боксда дебют қилган ва АҚШда Роберт Гуеррани нокаутга учратганди. Питернов эса шу кунгача 44 маротаба профессионал жанг ўтказган. Уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган (10 та нокаут). 23 маротаба мағлуб бўлган (10 та нокаут).
Маълумот ўрнида, 21 декабрь куни Рустам Тўлаганов бир кунда ўзбекистонлик боксчи Одилжон Аслонов билан рингга кўтарилади. Жанг Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жангида Денис Лебедев ЖАР вакили Табисо Мчунуга қарши рингга кўтарилади.