Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио - Женоа
31/01 01:00 Эспаньол - Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл

“Навбаҳор”да 15 нафар легионер кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумда бронза медали соҳибига айланган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси якунланган мавсумда 9-ўрин билан кифояланди.

Албатта, ушбу салбий натижа клуб раҳбариятини қониқтирмаганлиги аниқ. Шу боис, жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши режалаштирилмоқда.

Хабарингиз бор, 17 декабрдан қишки трансфер “ойнаси” очилди ва 2020 йилнинг 7 мартигача давом этади.

Мазкур вақт оралиғида “Навбаҳор” мураббийлар штаби бир қатор маҳаллий ва хорижлик маҳоратли ҳамда тажрибали футболчиларни кўрикдан ўтказиб, улардан маъқул келганлиги билан шартнома имзолайди.

Маълумотларга қараганда, “лочинлар” янги мавсумга тайёргарликни 2020 йилнинг 7 январидан бошлашади.

Машғулотларга жамоа бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилик қилади. Канчельскис Наманганга 6 январь куни етиб келади.

7 январдан бошланадиган машғулотларда бир қатор маҳаллий футболчилар билан биргаликда 15 нафар хорижлик ўйинчиларнинг ҳам кўрикдан ўтишлари кутилмоқда.

Мазкур футболчилар Россия, Украина, Голландия, Македония, Испания, Португалия, Сербия ва Миср мамлакатларидан юртимизга ташриф буюришади.

Киритилди: 13:00, 18.12.2019.
Ўқилди: 8117 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.