Айни кунларда Жанубий Кореянинг Бусан шаҳрида Шарқий Осиё футбол федерацияси чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Шарқий Осиё чемпионатининг финал қисмида 4 мамлакат жамоалари – Жанубий Корея, Япония, Хитой ва Гонконг терма жамоалари бош соврин учун баҳс олиб боришмоқда.
Мазкур мусобақа учрашувларини бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф этилган. Илгиз Танташев ва Жаҳонгир Саидов ҳозирга қадар мусобақанинг бир қатор ўйинларида ишлаб улгуришди.
Бугун Шарқий Осиё чемпионати-2019нинг ҳал қилувчи баҳси ўтказилади. Унда Жанубий Корея Японияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувни Илгиз Танташев бошқариб боради. Ўйинни ўз фойдасига ҳал этган терма жамоа мусобақа ғолибига айланади.