Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

WBO янгиланган рейтингида ўзбекистонлик икки боксчи юқорилади, Шоҳжаҳон Эргашев пастлади

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) декабрь ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) бу сафар ўтган ойдаги ўрнидан икки поғона юқорилаб, 8-ўринни банд этган. Айни вақтда Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўта енгил (-50,80 кг, 112 фут) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Олимжон Назаров (20-5, 11 КО) эса ўтган ойдаги кўрсаткичидан яна бир поғона юқорилаб 11-ўринга жойлашган. Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBO Oriental (минтақавий) чемпионлик камари соҳиби бўлган ва шу орқали рейтингдан жой олганди.

Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) эса бу сафар ўтган ойдаги рейтингидан икки поғона пастлаб, 13-ўринда қайд қилинган. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида ҳам, IBF рейтингида ҳам бир хил — олтинчи ўринда бормоқда.

Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар жой олишмаган.

 

Манба: gosport.uz
Киритилди: 14:37, 19.12.2019.
Ўқилди: 5209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик