WBA, WBO, IBF, IBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (23-1, 21 КО) мексикалик Энди Руис (33-2, 22 КО) билан трилогия уюштириш истаги ҳақида гапириб ўтди.
"100 триллион фоиз, биз яна учрашамиз. Мен ҳар доим Мексикада Руис билан жанг қилган бўлардим деб, айтганман.
Мен мажбурий даъвогарлар билан жанг қилиб бўлганимдан сўнг, биз у билан келишишимиз мумкин ", деди Жошуа.
Жошуа ва Руис ўртасидаги реванш 7 декабр куни бўлиб ўтди.
Британиялик боксчи ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорлари билан камарларини қайтариб олди.