Россиялик таниқли мутахассис Леонид Слуцкий Қозоннинг "Рубин" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда қозонликларнинг расмий сайти эълон берди.
48 ёшли мутахассиснинг клуб билан тузилган шартномаси 5 йилги мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Слуцкий ёмон натижалар қайд этгани учун Голландиянинг "Витесс" клуби раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилганди.













