31 ёшли ҳужумчи Вильфрид Бони Франциянинг "Гавр" клуби билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида Get French Football News нашри хабар тарқатмоқда.
Хабарда айтилишича, "Манчестер Сити" клубининг собиқ ҳужумчиси Лига 2 клуби сафида кўрикдан ўтаётган эди, унинг ҳаракатлари бош мураббийи Пол Ле Гуэнга ёқди.
Бонининг охирги жамоаси Қатарнинг "Ал-Араби" клуби бўлган эди.













