Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништириб ўтишда давом этамиз.

 

“Манчестер Юнайтед” икки футболчини қўлга киритмоқчи

“The Sun” нашри хабар беришича, ушбу қишки трансфер ойнаси чоғида “Манчестер Юнайтед”нинг режаси тўлиқ маълум бўлди. Унга кўра, клуб ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Хуан Матанинг ўрнини “Тоттенҳем” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксон билан тўлдиради. Шунингдек, ўтган ёзда жамоани тарк этган Лукакунинг ўрнига Эрлинг Ҳоланд ҳарид қилинади. Ушбу трансферларга раҳбарият томонидан руҳсат берилди ва клуб спорт директори тез орада ишга киришади.

Холанд борасида деярли барча музкоралар ижобий якунланган бўлсада, Эриксоннинг трансфери бироз чўзилиши мумкин. Гап шундаки, “Тоттенҳем” ўз ярим ҳимоячиси билан тузилган шартнома 6 ойдан сўнг ўз якунига етишига қарамай 25 миллион евро тавон пули талаб қимоқда. “Қизил иблислар” Эриксоннинг трансферига 15 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Воқеалар ривожи кузатишда давом этмиз.

Дрис Мертенс Бундеслигага йўл олиши мумкин

Италиянинг “Наполи” жамоасидаги узоқ йиллик фаолияти орқали барчамизга таниш Дрис Мертенс ўз фаолиятини Бундеслигада давом эттришга яқин турибди.

Белгиялик футболчининг клуб билан тузган шартномаси ушбу ёзда ўз якунига етади ва жамоа уни қишки трансферлар чоғида сотиб юборишга қарор қилган. Футболчи ва клуб раҳбараи Де Лаурентис ўртасидаги жанжал сабабли шартномани узайтиришдан бош тортган 32 ёшлик ҳужумчи атайин бошқа чемпионатга йўл олмоқчи.

“Наполи” клуби мухлисларига бўлган ҳурмати сабабли бошқа бир Италия клубида тўп суришни истамаяпти. Айни дамда Мертенсга “Боруссия Дортмунд” жамоасидан таклиф келиб тушган.

"Football Italia" нашри берган маълумотларга қараганда, Мертенс немис клуби билан келишиб олган ва мавсум якунлангач эркин агент мақомида Бундеслигага йўл олади.

Манджукич Қатарда?!

Тез орада “Манчестер Юнайтед”да кўриниш бериши таҳмин қилинган ҳужумчи Марио Манджукичнинг режалари ўзгариб кетди.

“Қизил иблислар” бор эътиборларини Эрлинг Холандга қаратгани боис, Манджукич трансферидан воз кечилди ва хорватиялик футболчи Қатар клуби билан шартнома имзолаш учун Дохага учиб кетди.

"Goal.com" сайти берган хабарларга кўра, Манджукичнинг янги жамоаси Хави бошқарувидаги “Ал Садд” деб таҳминин қилинмоқда. Ушбу трансфернинг тўлиқ тафсилотлари билан тез орада танишириб ўтамиз.

“Челси”га “Реал Мадрид” футболчиси керак

Лондоннинг “Челси” жамоаси “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақида таниқли “Sky Sport” нашри берган хабарларга кўра, “Челси” бразилиялик футболчини ўз ўйин услубига мос бўлгани боис ҳарид қилиш ниятида. Томонлар иқтидорли футболчининг трансфери борасидаги музокарларни янвай ойида амалга ошириш режалаштирлган.

Eслатиб ўтамиз, Винисиус ушбу мавсумдаги “Ла Лига” 10 та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйган.

Исконинг келажаги деярли аниқ

 

“Мадриднинг “Реал” жамаси ярим ҳимоячиси Иско тез орада ўз жамоасини алмаштириши мумкин”- деб хабар бермоқда"Soccer.ru" нашри.

Унга кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячининг ҳизматлари билан шахсан Френк Лепарднинг ўзи қизиқиб қолган ва раҳбариятдан испаниялик футболчини ҳарид қилишни сўраган.

“Челси” Иско учун 44,4 миллион фунт стерлинг таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, футболчи учун асосий таркибдан жой ҳам ваъда қилинмоқда.Мадрид клуби бу таклифни ўйлаб кўриш учун бироз вақт сўраган бўлиб, тез орада Исконинг тақдири узил-кесил ҳал этилади.

Ўзилни “Фенербаҳче” қўллаб-қувватламоқчи

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ижара асосида Туркиянинг “Фенербаҳче” клубига йўл оладиган бўлди.

Бу ҳақида турк клуби спорт директори Дамьен Комолли хабар бермоқда.

Футболчининг Хитой давлатидаги мусулмонлар ҳақида билдирган фикри, “Арсенал”нинг катта босим остида қолиб кетишига сабаб бўлган. Келиб чиқиши турк бўлган Ўзилнинг сўзлари бутун Туркия матбуоти томонидан илқ қарши олинди ва футболчи шу ҳафтада асл ватанига қайтиши кутилмоқда. Комилли берган маълумотларга қараганда, “Фенербаҳче” футболчини бир ярим мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда.

Почеттино “Барселона”га рад жавобини берди

Аргентиналик мутахассис айни дамда янги таклифларни кўриб чиқишни бошлаганидан хабарингиз бор.

“Тhe Sun” нашре берган маълумотларга қараганда, мураббий “Реал Мадрид” томонидан тушган таклифни рад этган. Қаҳрамонимиз ёзгача кутишга қарор қилганини ва агарда Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этса, унинг ўрнини эгаллашни режалаштирганинни расман маълум қилмоқда.

Eслатиб ўтамиз, куни кеча, Гвардиоланинг мавсум сўнггида ПСЖ жамоаси билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:55, 21.12.2019.
Ўқилди: 9382 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.