Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

КЎЖЧ, финал. «Ливерпуль» қўшимча бўлимларда гол уриб, чемпионликни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Қатарда бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Бразилияликнинг "Фламенго" ва Англиянинг "Ливерпуль" клублари тўқнаш келишди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Бир томондан тўпнинг дарвозага кирмагани жамоаларнинг бироз сустроқ ўйнагани сабаб бўлган бўлса, бошқа томондан маҳоратли футболчилар жуда қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда қатарлик "Фламенго" дарвозаси томон пенальти белгилаб, сўнгра видеотакрорни кўргач, ўз қарорини бекор қилди.

Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида Клопп шогирдлари ҳисобни очишди.  Хендерсоннинг ажойиб узатмасидан кейин Мане жарима майдони ташқарисида тўпни тўхтатди ва ёрдамга келган Фирминога пас берди. Бразилиялик футболчи бир ҳимоячини чалғитиб деярли бўш қолган дарвозага тўпни жойлади.

118-дақиқада эса бразилияликлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Линкольн жуда яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Шу тариқа, деярли тенгкурашлар остида кечган учрашувда "Ливерпуль" қийинчилик билан ғалаба қозониб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Клублар ўртасида жаҳон чемпионати, финал
Ливерпуль Англия – Фламенго Бразилия 1:0 (0:0, 0:0, 1:0, 0:0).
Асосий вақт — 0:0. Қўшимча бўлимлар — 1:0.
Гол: 1:0 – 99 Фирмино.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, Робертсон, ван Дейк, Кейта (Милнер, 100), Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 75), Хендерсон, Мане, Салоҳ (Шакири, 120), Фирмино (Ориги, 105).
Фламенго – Диего Алвес, Рафинья, Филипе Луис, Мари, Родриго Кайо, де Арраскаэта (Витиньо, 77), Жерсон (Линкольн, 102), Эвертон Рибейро (Диего, 82), Арао (Беррио, 120), Габриэл Барбоза, Бруно Энрике.
Огоҳлантиришлар: Мане (45), Салоҳ (81), Витиньо (90), Фирмино (100), Милнер (105), Диего (112).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:07, 22.12.2019.
Ўқилди: 4886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик