Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Халк фаолиятини Испанияда тўп суриши мумкин

“Зенит” ва “Порту” клубларидаги ўйиналари билан мухлисларга яҳши таниш бўлган бразилиялик ҳужумчи ўз жамоасини ўзгартирмоқчи.

 Бу ҳақида “TheSun” нашри хабар бермоқда. Манбанинг хабар беришича, футболчининг ўзи Хитой клуби билан тузилган шартномани узайтиришдан бош тортган ва ўзининг сўнгги мавсумларини Европа яшил майдонларида ўтказмоқчи.

Айни дамда Халк учун бир нечта таклифлар мавжуд бўлсада, футболчининг ўзи фаолиятини «Эспаньол» клубида давом эттириш ниятида.

Eслатиб ўтамиз, Халк 2016-йилда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби сафига бориб қошилган эди.

“Марсел” “Наполи” ҳимоячисига қизиқиб қолди

Франциянинг “Марсел” жамоаси Италиянинг “Наполи” клуби ҳимоячиси Февзи Гуламни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Ўз вақтида дунёнинг энг қиммат ҳимоячисибўлиши мумкин бўлган Гулам учун “Манчестер Юнайтед” 48 миллион евро тўлашга тайёр эди, бироқ клуб уни таркибда ушлаб қолгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас.

Eндиликда Гулам “Наполи”нинг асосий таркибидан тушиб қолди ва январ ойида жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. Ҳозирча унинг ҳизматларига Франциянинг “Марсел” жамоасидан бошқа клуб қизиқш билдирганича йўқ. Вазият келаси ҳафта ўрталаригача ўзгармаса, январ ойида футболчи “Лига 1” клуби таркибига бориб қўшилиши аниқ.

Италия клублари Калашинац учун курашга киришди

Лондоннинг “Арсенал” жамоасиқаной ҳимоячи Саад Колашинац тез орада Лондонни тарк этиши кутилмоқда. “SkySport” нашри берган маълумотларга қараганда, футболчининг ҳизматлари билан Италиянинг “Рома” ва “Наполи” клублари жиддий қизиқиб қолган.

“Рома” футболчи ва унинг агенти билан келишан холда, трансферни келаси ёзда амалга оширишини режалаштираётган бўлса, “Наполи” қишки трансфер ойнаси чоғидаёқ босниялик ҳимоячини сотиб олишни ният қилмоқда.

Eслатиб ўтамиз, Саад ва “Арсенал” ўртасида тузилган шартнома 2022-йилга қадар мўлжалланган.

“Атлетико Мадрид” қишда кимни харид қилиши аниқ

Испаниянинг “Атлетико Мадрид” жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида кимни харид қилиш борасида якуний қарорга келди.

“DiarioAS” тарқатган хабарларга қараганда, “матрасчилар” қишки трансфер ойнаси очилиши билан “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Неманиа Матични харид қилмоқчи. Сербиялик таянч ярим ҳимоячиси асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйгани боис, клуб уни сотиб юборишга қарши эмас. Манба берган маълумотларга қараганда, Матичнинг трансфери “Атлетико Мадрид” учун 20 миллион еврога тушади.

Eслатиб ўтамиз, сербиялик футболчининг ҳизматларига “Интер” ва “Милан” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

“Манчестер Юнайтед”га Кумбула керак

Ангилиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси қишки трансферлар чоғида Италиянинг “Верона” клуби ҳимоячиси Мараш Кумбуланинг шартномасини сотиб олмоқчи.

19 ёшлик марказий ҳимоячи ушбу мавсумда “Верона”нинг асосий таркиб футболчисига айланди ва кўплаб гранд клублар эътиборига тушди. Англия клубидан ташқари, албаниялик ҳимоячига Италиянинг “Лацио”, “Милан” ва “Наполи” клублари ҳам эътибор қаратган.

Футболчининг агентининг хабар беришича, Марашнинг ўзи “қизил иблислар” сафида тўп суриш иштиёқида ёнмоқда.“Верона” ўз ҳимоячисини 15 миллион евродан камига сотмаслигини расман эълон қилди. Томонлар ўзаро келишувга эриша, қишки трансфер ойнаси чўгида Кумбула Манчестерга кўчиб ўтиши мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:18, 24.12.2019.
Ўқилди: 13791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.