Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Эркин Воҳидов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнир ғолиблари тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 23-24 декабр кунлари Ўзбекистон Шахмат федерацияси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида илк бора Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири ўтказилди.

Унда 100 дан ортиқ профессионал ҳамда ҳаваскорлар қатнашишди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат бўйича турнир Рапид йўналишида 7 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларда, швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилди.

Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилди.

Хотира турнирда қатнашиш учун профессионал шахматчиларнинг ФИДЕ халқаро рейтингида 2000 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилди, ҳаваскорлар ўртасида қатнашиш учун эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси томонидан тақдим этилган рўйҳат асосида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, 23 декабр куни 4 тур, 24 декабрда эса қолган
3 тур ўтказилди.
Чемпионатни ўтказишга Ўзбекистон Шахмат Федерациясидан ташриф буюрган тажрибали, профессионал ҳакамлар бевосита раҳбарлик қилишди.

Хотира турнири сўнгида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовга Ўзбекистон Шахмат федерациясининг “Фаҳрий гроссмейстери” унвони Ўзбекистон Шахмат федерацияснинг олтин медали берилди. Унвонни Эркин Воҳидовнинг ўғли Хуршид Воҳидов қабул қилиб олди.

Ҳаваскорлар ўртасидаги ғолиблар:
1. Юсупов Мурод
2. Яҳё Тоға
3. Ғафуров Элдор

Профессионаллар ўртасидаги ғолиблар:
1. Воҳидов Шамсиддин
2. Шванов Георгий
3. Джумаев Марат

Иштирокчилар диплом, медал, пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Киритилди: 14:35, 24.12.2019.
Ўқилди: 2708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.